Араухо тез орада "Барселона" билан янги шартнома имзолайди

Narzulla Saydullayev
5 апр 2022, 22:37
Ёш иқтидор клубда қолади.

"Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухо каталон клуби билан муваффақиятли музокаралар ўтказди. Машхур инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Араухо тез орада "Барса" билан янги шартнома имзолайди. Икки томон шартноманинг муддати борасида бир тўхтамга келишса бас. Катта эҳтимол янги битим 2026 йилга қадар мўлжалланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano