Арангис "Арсенал"да ўйнашни орзу қилмоқда

Narzulla Saydullayev
30 мар 2015
Чили ва "Интернасьонал" клуби ярим ҳимоячиси Чарлес Арангес "Арсенал"га ўтишни орзу қилмоқда.
"Канонирлар" 25 ёшли футболчини ёзда сотиб олишмоқчи. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Алексис Санчес Арангисни "Эмирейтс"га ўтишига кўндиришига ишонмоқда.

Якшанба кунги Чили ва Бразилия ўртасидаги ўйин айнан "Арсенал" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Арангис миш-мишларга изоҳ берди.
 
"Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Матбуотда ўқидим, лекин ҳеч ким расмий таклиф билан чиққани йўқ. "Арсенал"да ажойиб футболчилар бор, агар у ерга ўтсам орзуим ушалган бўларди", - дейди Арангис Daily Mirror нашрига. 

Чили терма жамоасида 25та ўйин ўтказган Арангис ҳозирга қадар Европа клубларида ўйнамаган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru