АҚШ - Ўзбекистон учрашувидан кейинги қизиқ фактлар

Narzulla Saydullayev
11 сен 2023, 21:15
Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.


- Ўзбекистон Катанец бошчилигидаги 21-ўйинни ўтказди ва 6-марта мағлуб бўлди.

- Бу Катанец қўл остидаги энг йирик мағлубиятлардан бири бўлди (Иорданияга ҳам 0:3 ҳисобида ютқазганмиз)

- Ўзбекистон КОНКАКАФ минтақасининг учинчи терма жамоасига қарши майдонга тушди ва учинчи бор мағлуб бўлди (Канада 1:2, Коста-Рика 1:2)

- Элдор Шомуродов терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Миржалол Қосимовга етиб олди - 67

- Жалолиддин Машарипов терма жамоадаги ўзининг 49-учрашувини ўтказди. Мексика билан баҳс юбилей ўйин бўлиши мумкин

- АҚШ билан баҳсда юбилей учрашувини ўтказганлар: Одил Ҳамробеков - 40, Азизбек Турғунбоев - 20.

- Ўткир Юсупов терма жамоада ўзининг 16-учрашувини ўтказди (Олег Беляковга етиб олди) ва майдонга тушган дарвозабонлар орасида 7-ўринга чиқиб олди. 6-ўринда 17 та ўйин ўтказган Алексей Поляков бормоқда.

- Юсупов терма жамоа сафида илк бор битта ўйинда 3та гол ўтказди. Бундан олдинги 15та ўйинда посбон жами 8та гол ўтказганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia