АҚШ ўз тарихида илк бор Эронни мағлуб этди ёхуд 24 йил аввалги қасос олинди

Eldor Akmurzayev
30 ноя 2022, 09:10
Тунда ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган Эрон - АҚШ учрашуви бўлиб ўтди.

Кейинги босқич масаласини ҳал қилган баҳсда АҚШ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Англия билан биргаликда 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритди. Ўзаро учрашувларга тўхталадиган бўлсак, Эрон - АҚШ бу ўйинга қадар тарихда 2 маротаба тўқнаш келганини кўриш мумкин.

1998 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида форсларга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Бу жамоаларнинг илк расмий ўйини эди.

2000 йил улар ўртоқлик баҳсида учрашишди. Бу сафар томонлар 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлашганди. АҚШ ўз тарихида илк бор Эронни ютишни уддасидан чиқа олди.

Абдулазиз Искандаров

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia