

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, украиналик мутахассисга АҚШ чемпионатининг уч клуби қизиқмоқда.
Гап айнан қайси клублар ҳақида кетаётгани маълум эмас.
Шевченко Украина терма жамоасини ушбу йилнинг июлида шартнома муддати якунлангани сабаб тарк этди. У миллий жамоа билан Евро-2020 чорак финалига қадар етиб борди.



