АПЛнинг яна бир ўйини қолдирилди

Оқил Абдубарноев
31 дек 2021, 19:14
Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Ньюкасл" учрашуви режалаштирилганидек 2 январь куни ўтказилмайди.

Бу ҳақда жума куни расман эълон қилинди. Ўйин коронавирус сабаб қолдирилди.

Аввалроқ "Ньюкасл" Англия чемпионати доирасидаги "Эвертон"га қарши ўйинни ўтказа олмаслиги маълум бўлганди, чунки жамоада соғлом футболчиларнинг минимал сони етишмасди.

Премьер-лигада сўнгги ҳафталарда кўплаб ўйинлар қолдирилди. Йўқотишлар ҳозирча фақат иккита жамоага - "Манчестер Сити" ва "Челси"га таъсир ўтказмади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг йигирма биринчи тур ўйинлари 1, 2 ва 3 январь кунлари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: BBC Sport