АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди
31 май 17:07
Янгиликлар
АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди
ПСЖ вингери Брэдли Барколя фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
22 ёшли французнинг хизматларига бир вақтнинг ўзида Англиянинг учта клуби - "Ньюкасл", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, ПСЖ Барколя учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилинса, уни сотиб юбориши мумкин. Ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 57 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 18 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Барколянинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар