АПЛнинг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи аниқланди

Mirjalol Normatov
15 май 2021
"Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлди.

Унга кўра, апрель ойида 4 ўйинда 2 ғалаба ("Бернли" ва "Вест Хэм") ҳамда 2 дуранг ("Тоттенхэм" ва "Ливерпуль") қайд этган "Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс ушбу эътирофга муносиб кўрилди.

"Ньюкасл"ни 2019 йилдан буён бошқараётган Стив Брюс фаолиятида илк марта бундай совринни қўлга киритди.

АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia