

Унга кўра, ушбу эътироф учун Оле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед"), Марсело Бьелса ("Лидс"), Сэм Эллардайс ("Вест Бромвич") ва Стив Брюс ("Ньюкасл") каби мураббийлар кураш олиб боради.
Қайд этиш керак, Сульшер ўтган ойда 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган бўлса, Бьелсанинг "Лидс"и 2 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.
Эллардайс эса кетма-кет "Челси" ва "Саутгемптон"ни мағлуб этди. Брюснинг "Ньюкасл"и 2 ғалаба ва 2 дурангни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Март ойида Томас Тухель энг яхши мураббий бўлганди.




