

Ушбу номга "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамейянг муносиб деб топилди. Ҳужумчи ўтган ойда ўтказилган 3та учрашувда ("Фулхэм", "Лестер Сити", "Кристал Пэлас") майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли пас берди.
Пьер-Эмерик Обамейянгнинг октябрдаги натижалари (АПЛ)
WhoScored баҳоси - 8,14 (1-ўрин)
Голлар - 5та (1-ўрин)
Зарбалар - 5та (23-ўрин)
Ҳар бир гол учун сарфланган ўртача вақт - 27 дақиқа (2-ўрин)
Ассистентлик - 1та (5-ўрин)
Дриблинглар - 3та (14-ўрин)




