АПЛнинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

Mirjalol Normatov
24 май 2020, 10:11
АПЛ матбуот хизмати 19, 21 ва 22 май кунлари бўлиб ўтган коронавирус тести натижаларини маълум қилди.

Қайд этилишича, 996 нафар футболчи ҳамда клуб ходимларидан тестлар олинган ва турли хил клубларнинг икки нафар футболчисида коронавирус аниқланган. Шу сабабли улар изоляцияга жўнатилди.

Олдинроқ, 17 ва 18 май кунларида ҳам тестлар олиниб, 3 клубнинг 6 нафар футболчисида ҳам вирус аниқланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›