АПЛнинг бир қатор клублари Бенземага харидор

Khoja
18 янв 2024, 09:48
“Ал Иттиҳод” футболчиси Карим Бензема Европага қайтишни истамоқда.

Уни Англиянинг бир нечта клуби ўз сафига қўшиб олишга тайёр. 35 ёшли футболчига “Челси”, “Эвертон”, “Астон Вилла” каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоалар орасида “Челси” Бензема учун фаворит деб ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум 24 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 15 та гол уришга эришган. Шунингдек унинг ҳисобида 5 та голли узатма ҳам бор. 

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›