АПЛни тарк этган "Лестер" 7 нафар футболчи билан шартномани бекор қилди
05 июн 2023 23:42
Янгиликлар
АПЛни тарк этган "Лестер" 7 нафар футболчи билан шартномани бекор қилди
"Лестер Сити" жорий мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасини тарк этди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, "тулкилар" 7 нафар футболчи билан шартномани бекор қилишди.
"Лестер Сити" билан битимни бекор қилган футболчилар рўйхати:
Юри Тилеманс, Сағлар Сўюнжу, Даниэль Амарти, Айозе Перес, Нампалис Менди, Тете, Раян Бертран.
Фикрлар