UZ

Сўнгги янгиликлар

АПЛда мартнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди. Бу Сон ёки Палмер эмас Янгиликлар

АПЛда мартнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди. Бу Сон ёки Палмер эмас

"Фулхэм" ҳужумчиси Родриго Мунис АПЛнинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Март ойида бразилиялик форвард "дачаликлар" сафида 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Умуман, 22 ёшли футболчи жорий мавсум "Фулхэм" сафида 27 та ўйинда 9 та гол урди ва 1 та голга ассистент бўлди.



Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар орасида Александер Исак ("Ньюкасл"), Коул Палмер ("Челси"), Сон Хён Мин ("Тоттенхэм"), Алексис Мак Аллистер ("Ливерпуль", Энтойн Семеньо ("Борнмут") ва Бен Уайт ("Арсенал") каби футболчилар бор эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика