АПЛда март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Omonjon To`xtamirzayev
4 апр 2024, 17:14
АПЛ март ойининг энг яхши мураббийи бўлишга 4 нафар номзодни эълон қилди.

Бу рўйхатга қуйидаги мураббийлар киритилди:

Андони Ираола ("Борнмут") – 3 ғалаба ва 1 дуранг, тўплар фарқи – "+4";

Микель Артета ("Арсенал") – 2 ғалаба ва 1 дуранг, тўплар фарқи – "+7";

Юрген Клопп ("Ливерпуль") – 2 ғалаба ва 1 дуранг, тўплар фарқи – "+2".

Анге Постекоглу ("Тоттенхэм") – 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи – "+4";

8 апрелгача давом этиши кўзда тутилган овоз бериш жараёнида мухлислар ва экспертлар иштирок этишади. Натижалар кейинги ҳафта эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг энг яхши мураббийи деб Микель Артета тан олинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›