АПЛда коронавирусга чалинган 12 футболчи аниқланди

Mirjalol Normatov
23 авг 2020, 17:36
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми кўп ўтмай старт олади.

Шу сабабли лига раҳбарияти 14 жамоадан коронавирус тестини олди. 12 футболчида коронавирус аниқланди.

Гап шундаки, клублар футболчиларга дам берганида курорт жойларга бормасликни тавсия қилганди. Бироқ бунга кўпчилик амал қилмаган. Шу сабабли навбатдаги ўтказиладиган тестларда ҳам мусбат натижалар кўп бўлиши кутилмоқда.

Инглиз матбуоти футболчиларнинг Ибицада дам олаётган расмларини ҳам келтириб ўтган. Ушбу футболчиларда ҳам вирус аниқланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal