

"Борнмут" бугун Скотт Паркерни истеъфога чиқарганини эълон қилди. Жамоа мавсум бошида чемпионат доирасидаги тўртта ўйиндан учтасида мағлубиятга учради, шу жумладан, охирги ўйинда "Ливерпул"га 9:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Премьер-лига тарихида бош мураббий олтинчи марта август ойида ишдан бўшатилмоқда. Охирги марта бундай ҳодиса 2004/05 йилги мавсумда кузатилган. Ўшанда "Ньюкасл"дан Бобби Робсон, "Саутгемптон"дан Пол Старрок истеъфога чиқарилган.
Бунгача Руд Гуллит, Кенни Далглиш (иккиси ҳам "Ньюкасл") ва Питер Рид ("Манчестер Сити") август ойида ишдан кетган.



