"Борнмут" "Ливерпуль"дан учралган 0:9 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Паркерни истеъфога чиқарди

Alisher
30 авг 2022, 13:04
"Борнмут" "Ливерпуль"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқарди.

Скотт Паркер жамоаси 27 августда "Энфилд"да АПЛ 4-тури доирасида 0:9 ҳисобида енгилди.

Паркер "Борнмут"га ўтган йилнинг ёзида келган ва у билан 3 йиллик битим тузилган эди. У илк мавсумдаёқ жамоани Чемпионшипдан Премьер-лигага қайтарганди.

"Борнмут" ушбу мавсум "Астон Вилла" (2:0)га қарши ўйиндаги ғалаба билан бошлади, аммо шундан сўнг Англия чемпионатида кетма-кет уч бор мағлубиятга учради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: afcb.co.uk