АПЛ юлдузи «Барселона» билан беш йиллик шартнома борасида келишиб олди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2017, 08:20
«Барселона» ҳамон «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Каталонияликлар 25 ёшли бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олишган ва унинг учун 85 миллион евро тўлашга тайёрлар.

«Ливерпуль» эса Коутиньони сотмоқчи эмас. Бироқ футболчи «Барселона»га ўтишни истаётганини раҳбариятга айтган. Англия клуби уни 150 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es