UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  22 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17

АПЛ. “Тоттенхем” – “Ливерпуль” ва 22-турнинг бошқа ўйинлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. “Тоттенхем” – “Ливерпуль” ва 22-турнинг бошқа ўйинлари учун превью

Бугун Англия премьер-лигасида 22-тур учрашувлари давом этади.

Шубҳасиз, турнинг марказий учрашуви “Тоттенхем” ҳамда “Ливерпуль” ўртасида кечади. Шунингдек, олдинда бизни бир нечта қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

11.01 17:30 (Тошкент вақти) "Кристал Пэлас" - "Арсенал"
Шанба куннинг дастлабки тўқнашувида Рой Хожсон қийинчиликка дуч келиши аниқ. Нега деганда у "Селхерст Парк"даги ўйин олдидан нақд 12та йўқотишга эга. Кимсан "Арсенал"га қарши Лука Миливоевич(қизил карточка олган), Мамаду Сако, Жоэл Уорд, Жеффри Шлупп, Скотт Данн ва Андрoс Таунсенд каби етакчиларсиз ўйнаш осон эмас, албатта.

Бундан ташқари, Хожсон Кристиан Бентекенинг хизматидан фойдаланишдан ҳам умидвор. Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал"да вазият бироз юмшоқроқ. Фақатгина Киран Тирни ва Калум Чемберс "бедарак йўқолган". "Тўпчилар" мураббийи Эктор Бельерин бўйича таваккалга қўл уриши мумкин ва қанот ҳимоячисини майдонга тушириш эҳтимоли мавжуд. Янги йилнинг биринчи ўйинида - "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда ғолиб бўлган 11талик таркиб бу ўйинда яна майдонда кўриниш бериши мумкин.

Ўйинга оид фактлар:

- "Кристал Пэлас" барча мусобақаларда "Арсенал"га қарши охирги 6 ўйинда ўртача 2,5та гол урилган.
- "Кристал Пэлас"нинг Премьер-лигадаги сўнгги 8 ўйинидан 7тасида 2,5тагача гол киритилган.
- "Кристал Пэлас" сўнгги 6 ўйиндан 5тасида "Арсенал" дарвозасига 2тадан кам тўп киритмаган.

Тахминий таркиблар

"Кристал Пэлас" (4-3-3): Гуайта, Келли, Томкинс, Кэхилл, Вудс, Макартур, Куяте, Маккарти, Айю, Заха, Бентеке
"Арсенал" (4-2-3-1): Лено, Найлз, Сократис, Луиз, Колашинац, Жака, Торрейра, Пепе, Озиль, Обамеянг, Ляказетт
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Сако, Уорд, Шлупп, Данн, Таунсенд ("Кристал Пэлас"), Чемберс, Тирни ("Арсенал")
Сўроқ остида: Ридевалд, Майер, Камараса, Ван Анхолт, Заха, Бентеке ("Кристал Пэлас"), Бельерин ("Арсенал")

Кристал Пэлас

Джордан Айю - 54'

Премьер-лига . 22-тур

11/01/2020, 17:30

1
:
1
Тугади

Арсенал

Пьер-Эмерик Обамеянг - 12'

Стадион: Selhurst Park, 25468 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
54'  Джордан Айю
54'  Шейху Куяте
68'  Макс Майер (Дженк Тосун)
71'  Джеймс Маккарти
85'  Джеймс Томкинс
12'  Пьер-Эмерик Обамеянг
12'  Александр Ляказетт
44'  Николя Пепе
46'  Лукас Торрейра (Маттео Гендузи)
51'  Энсли Мэйтленд-Найлз
65'  Пьер-Эмерик Обамеянг
67'  Пьер-Эмерик Обамеянг
70'  Месут Озил (Габриэль Мартинелли)
90'  Александр Ляказетт
90'  Александр Ляказетт (Рис Нельсон)



11.01 20:00 "Челси" - "Бёрнли"
Шон Дайч шогирдлари "Стэмфорд Бриж"да меҳмон бўлишади. Каллум Хадсон-Одои Англия кубогидаги ўйинда ўзини яхши тарафлама кўрсатгани туфайли "Бёрнли"га қарши ўйинда асосий таркибда ўйинга тушиши мумкин. Маркос Алонсо ва Оливье Жирунинг айни дамдаги ҳолати номаълумлигича қолмоқда. Матео Ковачич ҳам 11таликдан жой олиши кутилмоқда. Меҳмонлар ҳужумчиси Эшли Барнснинг майдонга тушиши сўроқ остида. Крис Вуд билан ҳам худди шундай ҳолат, у ўтган ўйинда жароҳат олган. Йоханн Гудмундссон ўтган дам олиш кунларида олган жароҳати боис яшил майдонда кўриниш бермайди.

Ўйинга оид фактлар:

- Барча мусобақалар доирасида жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 ўйинда ўйинда ўртача 2,5та гол урилган.
- "Челси" барча турнирлардаги охирги 5 учрашувда "Бёрнли"га камида 2та киритган.
- "Бёрнли" сўнгги 3 учрашувда ютқазган (Премьер-лига).
- "Челси" барча мусобақаларда "Бёрнли"га сўнгги 12 учрашувдан 11тасида мағлуб бўлмаган.

Тахминий таркиблар
"Челси" (4-3-3): Аррисабалага, Жеймс, Рюдигер, Томори, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Абрахам, Хадсон-Одои
"Бёрнли" (4-4-2): Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Тейлор, Хендрик, Уэствуд, Корк, Макнил, Родригес, Барнс
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ван Гинкел, Лофтус-Чик (“Челси”)
Сўроқ остида: Алонсо, Пулишич (“Челси”), Гибсон, Гудмундссон, Леннон, Барнс, Вуд, (“Бёрнли”)

Челси

Жоржиньо - 27', Тэмми Абрахам - 38', Каллум Хадсон-Одои - 49'

Премьер-лига . 22-тур

11/01/2020, 20:00

0
:
3
Тугади

Бернли

Стадион: Stamford Bridge, 40396 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
27'  Жоржиньо
38'  Тэмми Абрахам
38'  Рис Джеймс
49'  Каллум Хадсон-Одои
49'  Сесар Аспиликуэта
45'  Дуайт Макнил
54'  Эшли Уэствуд
59'  Аарон Леннон
73'  Джефф Хендрик (Матей Выдра)



11.01 20:00 "Манчестер Юнайтед" - "Норвич"
“Манкунианлар” ўз майдонларида “канарейкалар”ни қабул қиладилар. Рохо, Байи, Магуайрнинг жарохат олганликлари МЮни қийин аҳволга солиб қўйди. Энди Линделёф ва Жонс жуфтлиги ҳимоя марказига жавобгар. Жесси Лингард охирги пайтларда яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Шуни инобатга олган ҳолда у энди асосий таркибда кўринмаслиги мумкин.
Теэму Пукки жароҳати боис Англия кубогида майдонга тушмади. Бу ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги номаълум. Бироқ, агар у иштирок этмаса, "Норвич"нинг энг катта муаммоси шу бўлади.

Ўйинга оид фактлар:
- "Норвич"нинг охирги 9 сафар ўйинидан 8тасида 2,5тагача гол киритилган (Премьер-лига).
- "Манчестер Юнайтед" барса мусобақаларда "Норвич"га қарши сўнгги 7 учрашувдан 6тасида ютган.
- "Манчестер Юнайтед" 8та ўйиндан буён ўз уйида ютқазмаган (Премьер-лига).
- "Норвич" сўнгги 8 ўйинда ғалаба қозонмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар
"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Де Хеа, Уан-Биссака, Линделёф, Жонс, Шоу, Матич, Фред, Гринвуд, Мата, Рэшфорд, Марсьяль
"Норвич" (4-2-3-1): Крул, Эронз, Циммерман, Хэнли, Байрам, Тетти, Вранчич, Буэндиа, Маклейн, Кантуэлл, Пукки
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Фосу-Менса, Рохо, Байи, Магуайр, Дало, Мактоминей, Погба (“Манчестер Юнайтед”), Клозе, Годфри, Дрмич (“Норвич”)
Сўроқ остида: Жонс (“Манчестер Юнайтед”), Ферманн, Пукки (“Норвич”)

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 27', Маркус Рэшфорд - 52', Антони Марсьяль - 54', Мэйсон Гринвуд - 76'

Премьер-лига . 22-тур

11/01/2020, 20:00

0
:
4
Тугади

Норвич Сити

Стадион: Old Trafford, 73271 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
27'  Маркус Рэшфорд
27'  Хуан Мата
52'  Маркус Рэшфорд
54'  Антони Марсьяль
54'  Хуан Мата
59'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
71'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
76'  Мэйсон Гринвуд
80'  Антони Марсьяль (Эйнджел Гомес)
65'  Адам Айда (Онель Эрнандес)
65'  Марио Вранчич (Ибраим Амаду)
80'  Грант Хэнли (Джамал Льюис)



11.01 22:30 "Тоттенхем" - "Ливерпуль"
Турнинг даҳшатли тўқнашуви "Тоттенхем" ва "Ливерпуль" ўртасида кечади. Унда Моуринью қўл остидаги футболчилар Клопп ўйинчиларига рўбарў келади.
"Шпорлар" сафида Мусса Сиссоко ўйинни ўтказиб юборади. У яқинда тиззасидаги жароҳатини операция қилдирди. Бу билан у Харри Кейн, Бен Дэвис, Танги Ндомбелe ва Уго Льорис сафига қўшилди. Агар Жозе Моуринью 4-2-3-1 тактик тизимига ўтадиган бўлса, Ян Вертонген чап қанотда ўйнашига тўғри келади. Бундан ташқари, Дэнни Роуз ҳам лига етакчисига қарши тўп тепишни хоҳлайди. "Қизиллар"дан Натаниэль Клайн, Фабиньо, Жеймс Милнер ва Наби Кейта - "Тоттенхем"га қарши ўйнашмайди. Жоэль Матип, Деян Ловрен ва Жердан Шакири секин-аста машғулотларга қайтмоқда. Клоппда Адам Лаллана варианти бўлса-да, Алекс Окслейд-Чемберлендан хизматидан фойдаланиши мумкин.

Ўйинга оид фактлар:
- "Ливерпуль" Премьер-лигада охирги 39та ўйинда ютқазмаган.
- "Ливерпуль" сўнгги 5 ўйинда гол ўтказиб юбормаган (Премьер-лига).
- "Ливерпуль" меҳмондаги сўнгги 13 учрашувдан 11тасида рақиб дарвозасига камида 2та тўп киритган (Премьер-лига)
- "Қизиллар" барча турнирларда "Тоттенхам"га қарши ўтган сўнгги 4 ўйинда ҳалаба қозонган.

Тахминий таркиблар
"Тоттенхем" (4-2-3-1): Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген, Дайер, Уинкс, Ламела, Алли, Моура, Сон
"Ливерпуль" (4-3-3): Алисон, Арнолд, Гомез, Ван Дейк, Робертсон, Чемберлен, Хендерсон, Вейналдум, Салах, Мане, Фирмино
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Льорис, Дэвис, Сиссоко, Кейн (“Тоттенхем”), Ловрен, Клайн, Фабиньо, Кейта, Милнер (“Ливерпуль”)
Сўроқ остида: Роуз, Уинкс (“Тоттенхем”), Матип, Шакири (“Ливерпуль”)

Тоттенхэм

Премьер-лига . 22-тур

11/01/2020, 22:30

1
:
0
Тугади

Ливерпуль

Роберто Фирмино - 37'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 61023 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
69'  Дэнни Роуз (Эрик Ламела)
69'  Кристиан Эриксен (Джовани Ло Чельсо)
23'  Джо Гомес
37'  Роберто Фирмино
37'  Мохамед Салах
39'  Алекс Окслейд-Чемберлен
61'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Адам Лаллана)
81'  Садио Мане (Дивок Ориги)
90'  Мохамед Салах (Джердан Шакири)




12.01 21:30 "Астон Вилла" - "Манчестер Сити"
Дин Смит шогирдлари "Вилла Парк"да Гвардиола бошчилигидаги жамоани қабул қилади. Мезбонлар ҳимоявий ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Жонатан Коджиа бетоб бўлганлиги туфайли "Лестер"га қарши ўйнамаганди. Кейнан Дэвис ҳали сафга қайтмаган, олдинги чизиқ яна Анвар Эль-Газига топширилади. “Шаҳарликлар”дан Лерой Сане ва Эмерик Ляпорт жароҳатдан энди тикланаётганликлари туфайли асосийдан четда қолишса керак. Пеп Гвардиола дарвозага Клаудио Браво ўрнига Эдерсонни туширади, Рахим Стерлингга эса катта еҳтимол билан дам берилади. Мураббий бошқа ўзгаришларга қўл урмайди.

Ўйинга оид фактлар:
- "Манчестер Сити" барча мусобақаларда "Астон Вилла"га қарши охирги 7 ўйиндан 6тасида "қуруқ ўйин" ўтказган.
- "Манчестер Сити" Премьер-лигада меҳмондаги сўнгги 11 учрашувдан 10 тасида минимум 2та гол урган.
- "Шаҳарликлар" барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 7 ўйиндан 6тасида "Астон Вилла"ни енгган.

Тахминий таркиблар
"Астон Вилла" (5-4-1): Нюланн, Гильбер, Конса, Мингс, Хоз, Тейлор, Трезеге, Накамба, Луис, Грилиш, Эль-Гази
"Манчестер Сити" (4-3-3): Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Менди, Родри, Де Брёйне, Гюндоган, Махрез, Силва, Агуэро
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хитон, Таргетт, Макгинн, Стир, Дэвис, Весли (“Астон Вилла”)
Сўроқ остида: Коджиа (“Астон Вилла”), Ляпорт, Сане (“Манчестер Сити”)

Астон Вилла

Анвар Эль-Гази - 90'

Премьер-лига . 22-тур

12/01/2020, 21:30

6
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Рияд Марез - 18', Рияд Марез - 24', Серхио Агуэро - 28', Габриэль Жезус - 45', Серхио Агуэро - 57', Серхио Агуэро - 81'

Стадион: Villa Park, 41823 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
53'  Анвар Эль-Гази
65'  Дуглас Луис (Марвелус Накамба)
71'  Конор Хурихэйн (Трезеге)
79'  Дэнни Дринкуотер (Генри Лэнсбери)
80'  Джек Грилиш
90'  Анвар Эль-Гази
18'  Рияд Марез
18'  Серхио Агуэро
24'  Рияд Марез
24'  Габриэль Жезус
28'  Серхио Агуэро
28'  Кевин Де Брёйне
45'  Габриэль Жезус
45'  Кевин Де Брёйне
50'  Фернандиньо
57'  Серхио Агуэро
57'  Давид Сильва
63'  Фернандиньо (Николас Отаменди)
63'  Кевин Де Брёйне (Фил Фоден)
71'  Родриго Эрнандес (Илкай Гюндоган)
81'  Серхио Агуэро
81'  Рияд Марез



Шунингдек, ушбу турда қуйидаги ўйинлар ўтказилади:
11.01 01:00 "Шеффилд"- "Вест Хэм"
11.01 20:00 "Вулверхэмптон" - "Ньюкасл"
11.01 20:00 "Эвертон" - "Брайтон"
11.01 20:00 "Лестер" - "Саутгемптон"
12.01 19:00 "Борнмут" - "Уотфорд"


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика