UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  6 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  14 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер Янгиликлар

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер

Англия Премьер-Лигаси клублари томонидан амалга оширилган энг омадсиз 5 та трансфер билан танишинг.


5.Андрей Шевченко. "Милан"дан "Челси"га катта мақсадлар билан олиб келинган Андрей Шевченконинг лондонликлар сафида ишлари юришмаган. У "Милан" сафида 208 та ўйинда 127 та гол киритган. "Челси"даги фаолияти давомида эса 9 мартагина рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган. Украиналик футболчи ўшанда 30,8 миллион фунт эвазига Туманли Альбионга кўчиб ўтганди. Шевченкони "Милан"даги фаолияти сабаблигина буюк футболчилар қаторига қўшишади, "Челси"даги ўйинлари учун эмас...




4.Марио Балотелли. Италиялик футболчи 16-ўйинга келибгина "қизиллар" сафидаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлган. 16 миллион фунт эвазига ҳарид қилинган футболчининг Англияга қайтиши муваффақиятли кечмади.




3.Фернандо Торрес. "Ливерпуль" юлдузи Лондонга кўчиб ўтганида ҳам ундан кўп нарса кутишганди. Бироқ, испаниялик тўп устаси ўзидан кутилган ўйинни "аристократлар" сафида намойиш эта олмади. 50 миллион фунт стерлинглик футболчи кейинчалик "Милан"га ижарага берилди. Сўнгра "Атлетико"га сотиб юборилди...




2.Энди Кэрролл. "Ньюкасл"дан 35 миллион фунт эвазига сотиб олинган "гигант" футболчи ҳам "қизиллар" сафида ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган.




1.Анхель Ди Мария. "Реал"дан 59,7 миллион фунт стерлингга сотиб олинган аргентиналик футболчи Луи ван Гал қўл остида ўз имкониятларини намоён эта олмади. Англиядаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг ПСЖ сафига бориб қўшилди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика