

Ўйиннинг 9-дақиқасида меҳмонлар форварди Каллам Уилсон аниқ зарбаси Адриан дарвозасини ишғол этди. Кейин эса 1-таймнинг ўзида Муҳаммад Салах ҳамда Садио Мане рақиб киперини ожиз қолдириб, мерсисайдликларга иродали ғалабани тақдим этишди.
Ливерпуль – Борнмут 2:1
«Энфилд»
Голлар: 0:1 – 9 Уилсон, 1:1 – 25 Салах, 2:1 – 33 Мане.
Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум, Милнер, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 84), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 90).
Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Кук (Симпсон, 19), Смит, Стэйси, Кук, Биллинг, Фрэйзер, Лерма (Гослинг, 80), Станислас (Соланке, 68), Уилсон.
Огоҳлантириш: Уилсон (90).



