АПЛ раҳбари 19 йилдан сўнг ўз вазифасини тарк этади

Aslanov Jasurbek
8 июн 2018
Англия Премьер-лигаси ижрочи директори Ричард Скудамор ташкилотдаги деярли 20 йиллик фаолиятидан сўнг 2018 йил охирида уни тарк этади.

Скудамор 1999 йилдан бери ушбу вазифада ишлаб келмоқда. Ушбу мансабдор шахс ўз фаолияти давомида чемпионат телеҳуқуқлари нархини 900 млн. доллардан 6,9 млрд. долларгача етказди.

"Бу ишда узоқ вақт ишлаш мен учун роҳат. Ушбу вазифа жуда қизиқ.

Ўтган 20 йилни қўллаб-қувватлашларсиз, Премьер-лига ёрдамисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Бутун дунёдаги ҳамкорларимизсиз бундай муваффақиятларга эриша олмасдик. Улар тарихимизга ҳисса қўшишди ва уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман" - дейди Скудамор.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport