АПЛ. Петр Чех 4-бор «Олтин қўлқоп» соҳиби бўлди
18 май 2016 08:25
Янгиликлар
АПЛ. Петр Чех 4-бор «Олтин қўлқоп» соҳиби бўлди
«Арсенал» дарвозабони Петр Чех бу мавсумда Англия чемпионатида 16та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва «Олтин қўлқоп» соҳибига айланди.
Агар «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа (15та қуруқ ўйин) кеча гол ўтказмаганида соврин унга ҳам насиб қиларди. Бироқ «Борнмут» билан ўйиннинг 90+3-дақиқасида ҳимоячи Крис Смоллинг ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Шундай қилиб, Чех тўртинчи бор ушбу совринга эга чиқди ва рекордни такрорлади. Бунга қадар «Манчестер Сити» посбони Жо Харт ҳам тўрт марта бу натижага эришган.
Чех иккита турли клубларда ўйнаб («Челси», «Арсенал») «Олтин қўлқоп»ни олган илк дарвозабонга айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар