АПЛ. Петр Чех 4-бор «Олтин қўлқоп» соҳиби бўлди

Narzulla Saydullayev
18 май 2016, 08:25
«Арсенал» дарвозабони Петр Чех бу мавсумда Англия чемпионатида 16та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва «Олтин қўлқоп» соҳибига айланди.

Агар «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа (15та қуруқ ўйин) кеча гол ўтказмаганида соврин унга ҳам насиб қиларди. Бироқ «Борнмут» билан ўйиннинг 90+3-дақиқасида ҳимоячи Крис Смоллинг ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

Шундай қилиб, Чех тўртинчи бор ушбу совринга эга чиқди ва рекордни такрорлади. Бунга қадар «Манчестер Сити» посбони Жо Харт ҳам тўрт марта бу натижага эришган.

Чех иккита турли клубларда ўйнаб («Челси», «Арсенал») «Олтин қўлқоп»ни олган илк дарвозабонга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›