АПЛ. Обамеянг 1-бор хет-трикка эришди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Лидс Юнайтед"га (4:2) қарши ўйинда 3 та гол урди.

У ўйиннинг 13, 41 ва 47-дақиқаларида рақиб дарвозабонини ранжитди. Габонлик форвард 2-голини пенальтидан урди.

Бу Обамеянг учун Англия чемпионатидаги биринчи хет-трик ҳисобланади. У туманли альбионда 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум 8 та гол урди.


Манба: Opta Sports