АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди
26 авг 02:05
Янгиликлар
АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди
"Ньюкасл" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида АПЛнинг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди.
"Ливерпуль" Гравенберх ва Экитикеларнинг голи эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқди. Бунинг устига "Ньюкасл" футболчиси Гордон ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда ташлаб кетди. Шунга қарамай мезбонлар таслим бўлишмади ва 57 ҳамда 88 дақиқаларда гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Аммо "Ливерпуль" сафида захирадан ўйинга қўшилган 16 ёшли Нгумоха 100-дақиқада (90+10) жамоасининг ғалаба тўпини киритиб, "қизиллар"га 3 очко олиб берди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар