АПЛ. “Норвич” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритгандан кейин мураббий истеъфога чиқарилди

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2021, 08:45
Англия чемпионати 11-турида “Норвич” сафарда “Брентфорд” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бу жамоанинг АПЛ жорий мавсумидаги илк ғалабаси бўлди.

Шунга қарамай, раҳбарият клуб устози Даниэль Фаркени истеъфога чиқаришга қарор қилди. 41 ёшли мутахассис 2017 йилдан бери "канарейкалар"ни бошқариб келаётганди ва 2021 йил ёзида шартномасини узайтирганди.

Эслатиб ўтамиз, “Норвич” чемпионат жадвалида 5 очко билан 19-ўринда турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru