UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Барселона" ўз футболчисини А Сериянинг икки клубига таклиф этди  0 12:10ОФК назарига тушган ўзбекистонликлар  6 11:542013 йилнинг энг қиммат футболчилари  4 11:30Диего Форлан: "Атлетико"да Чемпионлар Лигасини ютиш учун имконият бор"  2 11:07"Ман Сити" "Наполи"нинг испаниялик футболчиси учун бўлаётган курашда етакчи  0 10:44Энг машҳур қизил карточкалар  9 10:22"Ливерпуль" коронавирус сабаб ЧЛ учрашувига келмаган "Атлетико" мухлисларининг пулини қайтаришдан бош тортди  9 10:07Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 472 нафарга етди  3 09:47“Валенсия” етакчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин   1 09:40Жасур Яхшибоев - Юлдузлик касали, "Манчестер Сити" ва комментлар ҳақида  19 09:26“Арсенал” ва “Барселона” ПСЖ футболчиси учун курашади   1 09:08Суперлига-2019. "Юракчали" Анзур, Бердиевдан уч ва 7:1 ёхуд учинчи турнинг энг сара кадрлари   2 09:05“Милан” ярим ҳимояда катта “тозалаш” қилади   1 08:54Камолиддин Алимовни табриклаймиз!  3 08:44Икарди ПСЖдан кетади   0

АПЛ. Магуайр ва Марсьяль "Манчестер Юнайтед"га "Стэмфорд Бриж"да ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. Магуайр ва Марсьяль "Манчестер Юнайтед"га "Стэмфорд Бриж"да ғалаба келтирди

АПЛнинг 26-тури доирасидаги "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Челси – Манчестер Юнайтед 0:2

«Стэмфорд Бриж»

Гол: Марсьяль (45), Магуайр (66).

Челси - Кабальеро, Жеймс, Кристенсен (Зума, 46), Рюдигер, Аспиликуэта, Канте (Маунт, 12), Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Батшуайи, Педро.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака, Байи, Магуайр, Шоу, Уильямс, Фред, Матич, Фернандеш (Далот, 90+1), Жеймс (Перейра, 79), Марсьяль (Игало, 90).

Огоҳлантириш: Виллиан (35), Рюдигер (48), Фред (59), Зума (59), Педро (64).

Челси

Премьер-лига . 26-тур

18/02/2020, 01:00

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони Мартьяль - 45', Харри Магуайр - 66'

Стадион: Stamford Bridge, 40504 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
12'  Н'Голо Канте (Мэйсон Маунт)
35'  Виллиан
46'  Андреас Кристенсен (Курт Зума)
48'  Антонио Рюдигер
56'  Курт Зума
59'  Курт Зума
64'  Педро Родригес
68'  Миши Бачуайи (Оливье Жиру)
77'  Оливье Жиру
45'  Антони Мартьяль
45'  Аарон-Ван Бисака
59'  Фред
66'  Харри Магуайр
66'  Бруно Фернандес
76'  Брэндон Уильямс
79'  Аарон-Ван Бисака
80'  Дэниел Джеймс (Андреас Перейра)
90'  Антони Мартьяль (Одион Игхало)
90'  Бруно Фернандес (Диого Далот)

ЯНГИЛАШ

Бўлди, учрашув якунланди. МЮ кетма-кет учинчи марта "Челси"ни ютди, "Челси" ўз майдонидаги сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида ғалабага эриша олмади. "Челси" бугун МЮ дарвозаси томон аниқ зарба йўллай олмади. "Манчестер Юнайтед" 7-ўринга кўтарилиб олди ва "Челси" билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди.

90+2. УХХХХ!!! Игало учинчи голни ҳам уриши мумкин эди.

90+1. Бора-бора "Челси"нинг мағлубияти яқинлашиб келмоқда. "Аристократлар" реванш олишолмайди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААААААААААААА!!! Маунтнинг тепган тўпи ва унга отилган Де Хеа дарвозанинг устунига бориб урилишди. Де Хеа майдонда ётибди.

89. Бруно Фернандеш рақибига қарши фол ишлатди. "Челси"да ажойиб нуқтадан жарима зарбаси!

88. УХХХХ!!! ЗАРБАЛАРР!!!!!! Аввалига Маунт, кейинчалик Ковачичнинг зарбаларини Магуайр қайтарди.

87. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

85. "Челси" таслим бўлди чоғи. Жамоа ҳужумга ўтмаяпти деярли.

81. Маунтнинг зарбасини Магуайр қайтарди.

77. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЯНА ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Жирунинг бу голи ҳам оффсайд сабабли инобатга олинмади. Ҳисобланмаган голлар бўйича ҳисоб - 2:0!

73. УХХХХХ!!!! Батшуайи зарба бераман дегунча тўпни Байи бурчакка чиқариб юборди.

Ёдингизда бўлса, МЮ ўтган йилнинг октябрь ойи охирида "Стэмфорд"да "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

72. "Челси"да хавфли вазият! Жарима зарбаси! Йўқ, вазият кўкка совурилди.

70. УХХХХХ!!!! Жаримадан узатилган тўпга Магуайр боши билан тўпни Марсьялга узатганди. Зума хавфни бартараф этди.

66. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Магуаййййррррр!!!!!! Бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди!!!! МЮ сардори МЮ таркибида АПЛдаги илк голини урди.

64. ЗАРБААААААААААА!!! Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасини Кабалберо қўриқлаётган дарвозанинг устуни қайтарди!!!

61. ЭХХХХХ!!!! Фернандешнинг чиройли пасига Жеймс етиб бора олмади. Аспиликуэта тўпни тўхтатиб, ҳужумни бартараф этди.

59. Зума тўпни олиб қўйиш чоғида Марсьялни йиқитди. Аслида бу ерда Зума тўпга ўйнаганди. Ҳакам барибир унга сариқ берди. Чунки футболчи тик оёғи билан рақибга ташланганди.

56. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! КУРТТТ ЗУМААААААА!!!! Футболчининг бурчакдан узатилган зарбасини Зума бир уринишда дарвозага йўллади! 1:1!!! Йўқ, гол ҳисобга олинмади. ВАР бу ерда голни бекор қилди. Бу паллада Аспиликуэта рақибига қарши фол ишлатганди.

54. ЗАРБАААААААААААА!!! Маунтнинг зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Бироқ бу паллагача Батшуайи тўпни қўли билан ўйнагани учун хуштак чалинганди.

53. "Челси" ҳужумга ўтаётганди. Магуайр бу паллада тўпни аутга чиқариб юборди.

50. Бруно Фернандешнинг Марсьяль томон узатган паси манзилга етиб бормади. Бу вазиятда Сесар ўз жойини ёпди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар "Стэмфорд Бриж"га қайтишмоқда. Олдинда бизни яна 45 дақиқа кутмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. ЗАРБААААААААА!!!! Марказдаги хатодан кейин тўпни Батшуайи эгаллаб олди ва Виллианга оширди. Виллиан ҳам қулай вазиятни кутиб, тўпни Батшуайига қайтарди. Мишининг зарбаси ноаниқ кетди. Миши бугун МЮга ўйнаётгандек кўринмоқда)

1 бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Биринчи бўлимда жароҳатлар кўпайиб кетди.

45. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! МАРСЬЯЛЬЬ!!!! Ван-Биссаканинг тўп узатишидан кейин Антони боши билан зарба берган ҳолда дарвозани ишғол қилди, 0:1!!! "Гол на раздевалку"

44. Кристенсеннинг бурнига тегиб кетишди ва натижада қон чиқди. У майдонни тарк этди.

41. "Челси" 10дан ошиқ паслар билан МЮ жарима майдончаси ичига кириб борди. Аспиликуэта тўпни дарвоза яқинига узатганди. Бу паллада Фред тўпни қайтарди.

36. ЗАРБАААААААААА!!! Марсьялль қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади. Марсьяль ўз савиясида(

35. Бруно Фернандеш рақиби Виллианни йиқитганди. Бу паллада бош ҳакам бразилиялик симуляция ишлатди деб топди ва унга сариқ берди.

34. УХХХХХ!!!!! Матичнинг хатосидан кейин Батшуайи Де Хеа билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Ван-Биссака тўпга ташланиб, хавфни бартараф этди.

33. Афишаси кучли бўлган, бироқ зерикарли ўйинда жуда кўп стандартлар кўряпмиз. Виллианнинг бурчакдан узатган тўпини Магуайр боши билан уриб юборди.

31. Уильямснинг хавфли тўп узатиши Дэн Жэймсга қадар етиб бормади. Акс ҳолда Жеймс "Челси" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди.

28. Фреднинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

26. НИМАААААА!!!! ҚАНИ ГОЛЛЛ???? Маунтнинг тўп узатишидан кейин Батшуайи ўта қулай имкониятни голга айлантира олмади. Ўйинда голга тортадиган илк вазият бўлганди.

24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!! Виллианнинг тўп узатишидан кейин Батшуайи дарвозага зарба йўллай олмади.

22. Рақибнинг хавфли тўп узатишини Магуайр бурчакка чиқариб юборди. Акс ҳолда тўп Батшуайига тушарди ва вазият чигаллашарди.

20. Педрони Фред қаттиқ кутиб олди. Ҳакам бу ерда йиқилган Педрога эътибор бермади.

18. Хавфли вазият!!! Педро чап қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни марказга узатди. Байи тўпни қайтарди.

15. УХХХХХ!!!! Дэн Жеймснинг қанотдан узатган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.

12. ЗАРБАААААААААААА!!!! Фреднинг зарбасини Рюдигер қайтарди!!

11. Наҳотки!!!! Канте жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг ўрнига ҳеч ким тушмади. Баркли тайёрланмоқда.

9. ЗАРБАААААААА!!! Виллианнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!!

8. "Челси"дан яна бир ҳужум. Батшуайи зарба беришига Байи йўл қўймади.

6. ЗАРБААААААА!!!!!! Рис Жеймснинг зарбаси Де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

4. Байи хато қилди. Ортидан яна хато қилди. Эрик учун жуда ёмон старт.

2. Брэндон Уильямснинг узун паси Жеймсга қадар ўтмади. Акс ҳолда уэльслик футболчи Кабальеро билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

- Икки жамоа ҳам "Стэмфорд Бриж"га тушиб келишмоқда. Бу ҳақиқий шоу!

- Жамоалар трибуна ости ҳудудда бир-бирлари билан саломлашишмоқда. Майдонда эса улар жангчига айланишади.

- Оз фурсат қолмоқда дўстлар. Марказий ўйин кутмоқда бизни!

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+12   
18 фев 02:56:27
Marcus.Rashford .10
Myu muxlislarini tabriklayman.Chelsiga omad keyingi òyinlarda
+11   
18 фев 02:31:44
XURSHID POP UNITED 2020
Байига молодец...
+9   
18 фев 02:59:05
CH E L S E A
BIRINCHI DAVRADA
Man utd 4 - 0 Chelsea

IKINCHI DAVRADA
Chelsea 0 - 2 Man Utd
bu manincha tasodif emas sharxlovchi aytgandek... Ha mayli keyingi öyinlarda omad...
+8   
18 фев 02:26:14
M.yunayted r madrid
Manchesteeeeeeer bossssss maguyardan gol
+8   
18 фев 00:54:37
JonesMU
Manchester Yuneyted, muhlislaring uchun bugun g'alaba qozon!
+7   
18 фев 00:55:24
bekaxtamov
Olg'a Olg'a Olg'a Olg'a MYU davay
+6   
18 фев 03:06:26
Beksi07
Ғалаба муборак фанатдошлар
+6   
18 фев 01:58:34
BEK$€MYU
OLG‘A MYU
GLORY GLORY MAN YUNAYTED
+5   
18 фев 01:57:27
Najmiddin
Glory Glory MAN UNITED!!!
+5   
18 фев 01:48:14
XURSHID POP UNITED 2020
ГОЛДА КАБАЛЕРО 3 МИНУТДАН КЕЙИН ОТИЛДИМИ ТЎПГА:)))))
+5   
18 фев 01:00:10
Yakubov
Xudo xohlasa bugun Manchester Yunayted.......
+3   
18 фев 03:07:20
Akbars United
ISH qilib paxtakor doim yutaversindaaaa.glory glory man utd
+3   
18 фев 02:27:12
XURSHID POP UNITED 2020
Гооооооооооооол!
+3   
18 фев 02:19:23
fairplay
SHuyaam qarormi xamma korib turiptiyuu aspi ni itarvordi u borib tegdi bowqasiga xa kallanga VAR chilar
+3   
18 фев 02:15:45
ShoxRuX77
Davay Myu yana bir bor Robin Gutligingni isbotla...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг