UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" ва бошқа баҳслар учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" ва бошқа баҳслар учун превью

Теглар :  Превью АПЛ
Бугун Англия чемпионатида 4-тур старт олади.

АПЛнинг учинчи тур учрашувлари натижаларга таъсир кўрсатган ВАР туфайли эсда қолди: "Брайтон"га қарши финиш ҳуштаги чалингандан сўнг, МЮга ғалаба келтирган пенальти белгиланди, "Тоттенхэм" шунга ўхшаш вазиятда "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан қуруқ қолиб, дуранг ўйнашга мажбур бўлди.

Энг ажаблантирадиган натижалардан иккитаси – "Вулверхэмптон"нинг "Вест Хэм"га йирик ҳисобда мағлуб бўлгани (0:4), "Лестер"нинг "Ман Сити"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этгани.

Алоҳида айтиш жоиз, Ливерпулнинг икки клуби йўқотишларсиз давом этмоқда. "Эвертон" "Кристал Пэлас"ни ютган бўлса, амалдаги чемпион эса "Арсенал"ни мағлуб этди.

"Фулхэм", "Шеффилд Юнайтед" ва "Бёрнли"да ҳалигача очко мавжуд эмас. "Шеффилд" ҳали бирорта ҳам гол урмаган ва ушбу салбий серияни давом эттириши мумкин. Аммо ким билсин, тўртинчи турда бизни қандай сюрпризлар кутмоқда?

Турнинг асосий интригалари

"Лидс" – топ-клублар учун ҳақиқий бош оғриқ

Марсело Бьелса томонидан тузилган "Лидс" умидларни оқламоқда. Мавсум бошидаги "отишма"дан кейин "Шеффилд Юнайтед" устидан кичик ҳисобда ғалабага эришилди. Патрик Бэмфорд бу натижаларда фаол иштирок этяпти – унинг ҳисобида учта гол ва битта голли узатма бор. Аргентиналик мутахассис бошчилигидаги мураббийлар штаби ва жамоа тиним билмай меҳнат қилмоқда ва улар ушбу турда Гвардиола жамоасига ҳам бош оғриқ бўлишлари аниқ. 

"Мен ўзимни Пеп Гвардиоланинг устози деб ҳисобламайман. Ва бу менинг ҳиссиётларга берилган қарашим эмас, объектив ҳақиқат. Гвардиола – ўз футбол фалсафасини яратган менежер. Унинг жамоаси бошқа ҳеч бир жамоадагидек ўйнамайди" - Марсело Бьелса.

"Астон Вилла" қанчалик яхши жамоа?

АПЛ ҳар доим кутилмаган бурилишларга бой бўлган. Янги чемпионат ҳам бундан мустасно эмас. Манчестер клублари жадвалнинг иккинчи қисмида "яшашмоқда", "Лестер" ва "Эвертон" очко йўқотмасдан етакчилик қилмоқда. Ижобий томондан ажаблантираётганлар орасида "Астон Вилла" мавжуд. Ўтган мавсумда Дин Смит шогирдлари деярли Чемпионшипга тушиб кетишига оз қолганди.  Ўшанда "Астон Вилла" мавсумни энг кўп гол ўтказиб юборган иккинчи жамоа сифатида тугатганди – 67 та гол. Фақат "Норвич" (75) кўпроқ гол ўтказиб юборган эди.

"Вилла" Премьер-лиганинг иккита ўйинида битта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. "Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи" унвонига даъвогарлар орасида Дин Смитнинг мавжудлиги жуда ажабланарли ҳолат эмас.

"Астон Вилла" октябрни "Ливерпуль"га қарши уй учрашуви билан бошлайди. Битта учрашув бутун мавсум тақдирини ҳал қилмаса-да, кўп жиҳатдан саволларга ойдинлик киритиши мумкин: Дин Смит жамоаси – вақтинчалик интригачими ёки ҳақиқатан жиддий жамоами?

"Эвертон", "Лестер" ва "Ливерпуль" аъзолари терма жамоалар йиғинига очко йўқотмаган ҳолда йўл олишадими?

Мавсум бошланишидан олдин ҳеч ким "Ливерпуль"нинг бош рақиблари "Манчестер Сити", "Арсенал" ёки "Манчестер Юнайтед" эмас, балки "Лестер" ва айниқса, "Эвертон" бўлишини тахмин қилмаганди. Лига Кубоги учрашувлари билан бирга ҳисоблаганда Анчелотти жамоаси кетма-кет олтита ўйинда ғалаба қозонди, бунақаси клуб тарихида 82 йилдан бери кузатилмаган. "Лестер" янги мавсумни анча яхши бошлади. "Тулкилар" бир йил олдин учта турдан сўнг, беш очкога эга эдилар, ҳозир эса улар тўққиз очкога эга. Қўшимчасига "Манчестер Сити" устидан ажойиб ғалаба қўлга киритилди.

Статистикага кўра, ўз майдонидаги АПЛнинг сўнгги ўн саккиз ўйинида "Астон Вилла"ни мағлуб этган "Ливерпуль" учун ҳаммаси осонроқ ўтадигандек. "Брайтон" икки мағлубиятга қарамай, яхши таассурот қолдирмоқда ва "Эвертон"дан очко олишга қодир. "Вест Хэм" кучли клублар билан кутилмаган воқеаларни тақдим этиб, уларнинг жадвалдаги ўринларига кўз юммоқда. Агар ушбу уч етакчи осонликча ютуққа эришади деб ўйласангиз, адашасиз. Учрашувларнинг натижалари сизни ажаблантириб қўйиши мумкин, кутамиз.

"Челси" – "Кристал Пэлас" (03.10 16:30)

Фрэнк Лэмпард аста-секин энг кучлиларни майдонга туширмоқда. Янгилар ўйиндан ўйинга кучайишяпти. Вернер ва Хаверц ортидан Чилуэлл, Силва ва Менди асосийга кирмоқда. Зиеш эса ҳамон тикланиш билан банд. Жамоа беқарорликдан азият чекмоқда, бу ҳам натижаларда, ҳам ўйинлар жараёнида ўзини намоён қилади. "Вест Бромвич" билан биринчи бўлим муваффақиятсиз тугади – иккинчи бўлимда эса камбэк амалга оширилди.

"Кристал Пэлас" яхши бошлади, аммо "Эвертон"га келганда куч қолмади, шекилли. Хожсон таркибни янгилашдан хурсанд бўлар эди, аммо жароҳат олганлар сони ҳали ҳам кўп. Кэхилл, ван Анхольт, Томкинс, Уикэм, Фергюсон ва Батшуайи ўйиндан ташқари ҳолатда. Шлюпп ва Даннинг ҳолати сўроқ остида.

"Лидс Юнайтед" – "Манчестер Сити" (03.10 21:30)

Иккала жамоа ҳам мавсум бошида энг самарали ўйинларни ўтказишмоқда. Бьелса ўзи ваъда қилганидек, танлаган услубига хиёнат қилмайди ва рақибнинг номи ва мақомига қарамай, ҳамма билан тенг шароитда ўйнашга тайёр.

"Манчестер Сити" нафақат икки ҳужумчисининг йўқлигидан азият чекмоқда, балки ҳимоя чизиғи бўйича ҳам қийналмоқда. Агуэро ва Жезус ҳали майдонга тушишга тайёр эмаслар, академия тарбияланувчиси Делап уларнинг ўрнини билдирмасдикка ҳаракат қилади. Лекин унга асосий таркибдан жой ажратишлари номаълум, еҳтимол, Стерлинг форвард позициясида ҳаракатланар.

"Лестер Сити" – "Вет Хэм" (04.10 16:00)

Ушбу икки жамоа сўнгги турда ҳайрон қолдиришди. Ҳа, "Лестер" иккита ғалабани қўлга киритди, аммо учинчи ғалаба шунчалик ажойиб бўлишини ким тахмин қилган бўлиши мумкин? Худди шу нарса мавсумни сезиларли сустлик билан бошлаган "Вест Хэм"га ҳам тегишли.

Тиғиз тақвим Рожерснинг таркибида ўзига хос нюансларни келтириб чиқаряпти. Эванс, Варди ва Пратнинг ўйиндаги иштироки номаълум, Ндиди ва Перейра ўйиндан ташқари ҳолатда. "Вест Хэм"да эса Фредериксдан бошқа сезиларли йўқотиш йўқ. 

"Лестер" "Вест Хэм"га барча мусобақалардаги охирги 12 учрашувнинг 11 тасида ютқазмаган. Шу билан бирга, лондонликлар АПЛдаги сўнгги 11 та сафар учрашувининг 10 тасида мағлуб бўлишган.

"Арсенал" – "Шеффилд Юнайтед" (04.10 18:00)

"Арсенал" чемпионат ўйинида "Ливерпуль"га ютқазди, сўнгра ҳафта ўрталарида Лига Кубогида қасос олди. Бу вақтда "Шеффилд Юнайтед" дам олиб, чемпионатдаги биринчи очколарни қандай қўлга киритиш ҳақида ўйлади. Ва ўйлаш керак бўлган яна бир нарса бор – "Шеффилд" мавсум бошидан бери тўртта ўйинда фақат битта гол уришга муваффақ бўлди. Лондонликлар кетма-кет учта ўйин давомида "Шеффилд Юнайтед"ни мағлуб эта олмаган, бироқ "Арсенал"га қарши бу статистика "Шеффилд"ни бўлажак ўйинда қутқара олмаса керак.

"Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" (04.10 20:30)

Ушбу турнинг Марказий баҳси ҳақида ўйлаганда жаҳон футболидаги жозибали шахс Жозе Моуринью хаёлингига келади. Португалиялик ва унинг ўтмишдаги клублари ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гап кетганда, сиз олдинда сизни нималар кутиши борасида ўйлайсиз. Жозе "Манчестер Юнайтед"дан ишдан бўшатилгандан сўнг, манкунианларга қарши иккита ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Ҳозирча ғалабасиз – дуранг ва мағлубият.

"Ман Юнайтед" ўйинга жиддий тайёргарлик кўраётгани шубҳасиз, Сульшер шогирдлари бу баҳсгача "Брайтон"ни Лига Кубогидан чиқариб юборишди.

Моуринью эҳтиёткор бўлиши шарт. Нега? Чунки "Тоттенхэм" "Олд Траффорд"даги сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлган. "Манчестер Юнайтед" эса ўз уйидаги АПЛнинг охирги 16 ўйинидан 15 тасида ютқазмаган.

"Астон Вилла" – "Ливерпуль" (04.10 23:15)

Ўйиндан олдинги асосий янгилик – Садио Манеда коронавирус аниқланганлиги. "Арсенал"га қарши майдонда энг зўр бўлган сенегаллик ҳозирда изоляцияга олинган. Бундан ташқари, Тиаго ҳам изоляцияда эканлигидан хабарингиз бор.

Албатта, бу "Астон Вилла"нинг муваффақиятга эришиш имкониятини оширади. Шу билан бирга, Клоппда янги номзод бор – бу Жота.

"Вилла" мусобақанинг кетма-кет икки ўйинида ғалабага эришдилар. Бундан ташқари, "Вилла" ўз уйидаги кетма-кет уч учрашувда гол ўтказиб юбормаган. Бироқ бу "функция" "Ливерпуль"га қарши ишламаслиги мумкин. 


Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

03.10 19:00 "Эвертон" – "Брайтон"  

03.10 23:59 "Ньюкасл" – "Бёрнли" 

04.10 16:00 "Саутгемптон" – "Вест Бромвич"

04.10 18:00 "Вулверхэмптон" – "Фулхэм"


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Eplmanager.com. Бугун "Open Asia Championship V" совринли лигасининг 2-тури старт олади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика