UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Эдди Хау Стив Брюсни алмаштиради  0 13:00"Пахтакор" - "Зенит". 0:2 Матнли трансляция  77 12:45Olamsport: Маҳмуд Мурадов учун қўшимча 50 минг доллар, бугунги супержанглардан суратлар ҳамда куннинг бошқа муҳим янгиликлари  0 12:34Сократис "Лацио"нинг таклифини рад қилди. У "Олимпиакос"га ўтмоқчи  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Дубайда  16 12:08Рафаэль Бенитес Хитой клубини атиги 18 ой бошқарди  2 12:05"Лестер" Эдуарга қизиқиш билдирмоқда  0 12:00"Пахтакор" — "Зенит" учрашувини томоша қилинг (рус тилидаги шарҳ)  7 11:31IFFHS Серхио Рамосни сўнгги 10 йилликдаги энг фойдали ҳимоячи деб топди  4 11:05"Ювентус", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Усмон Дембелени кузатмоқда  1 10:44UFC. Конор Макгрегор ва Дастин Порье жанги кутилмаган натижа билан якунланди!  44 10:38Карикатура: А Серия клублари қутқарувчилари  1 10:15Мингеса "Барса"нинг "Эльче"га қарши ўйинида асосий таркибда тушиши мумкин. Дестда мушак жароҳати бор  2 10:09"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". "Нефтчи" - "Пахтакор-79" 4:0  4 10:00Маҳмуд Мурадов нокаут эвазига ғалаба қозонди. ТАФСИЛОТЛАР  5

АПЛ. Даҳшатли кечган Манчестер дербисида МЮ ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. Даҳшатли кечган Манчестер дербисида МЮ ғалаба қозонди

АПЛнинг 15-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида "қизил иблислар" зафар қучди.

Манчестер Сити

Николас Отаменди - 85'

Премьер-лига . 16-тур

07/12/2019, 22:30

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 23', Антони Марсьяль - 29'

Стадион: Etihad Stadium, 54403 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
22'  Бернарду Силва
59'  Джон Стоунз (Николас Отаменди)
65'  Бернарду Силва (Рияд Марез)
79'  Кевин Де Брюйне
85'  Николас Отаменди
85'  Рияд Марез
86'  Родриго Эрнандес (Илкай Гюндоган)
90'  Кайл Уокер
23'  Маркус Рэшфорд
29'  Антони Марсьяль
29'  Дэниел Джеймс
54'  Давид де Хеа
74'  Антони Марсьяль (Андреас Перейра)
74'  Андреас Перейра
88'  Люк Шоу (Эшли Янг)
89'  Джесси Лингард (Аксель Туанзебе)

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:2, 1:0)

«Этихад Стэдиум»

Голлар:
Рэшфорд (23) - 0:1, Марсьял (29) - 0:2, Отаменди (86) - 1:2.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Отаменди, 59), Уокер, Анхелиньо, Фернандиньо, Родри Эрнандес (Гюндоган, 86), де Брюйне, Бернарду Силва (Махрез, 65), Сильва, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Захира: Браво, Менди, Канселу, Фоден.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу (Янг, 89), Лингард (Туанзебе, 89), Жеймс, Мактомини, Фред, Марсьяль (Андреас, 74), Рэшфорд.
Захира: Ромеро, Уильямс, Мата, Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Бернарду (22), Де Хеа (54), Андреас (74), Де Брюйне (79), Уокер (90+4).

                                        АПЛ ЖАДВАЛИ

Учрашув якунланди. Бугун Манчестер кўчалари қизилга бурканмоқда. Баҳсни Сиз билан Нодир Абдурасулов биргаликда кузатиб борди. МЮ мухлисларини жуда муҳим ғалаба билан табриклаб қоламиз.

90+4. Уокер сариқ карточка олди.

90+1. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгаришлар. Шоу ўрнига Янг, Лингард ўрнига Туанзебе тушишди.

86. Ўзгариш. Родриго ўрнига Гюндоган тушди.

85. ГОЛ! 1:2. Отаменди Де Хеанинг хатосидан унумли фойдаланиб кетмоқда ва ҳисоб қисқарди. Интрига қайтди!

83. Лингард "Сити" кўчаларини айланиб кетди, қараса Эдерсон сергак турган экан)

81. Махрез ёриб кирди, пас берди. Бироз юмшоқроқ бўлганда гол бўлармиди?!

79. Де Брюйне ҳам асабларини жиловлай олмаяпти. Огоҳлантирилди.

76. Анхелиньонинг бор кучи билан берган зарбасини Ван-Биссака ўзгартира олди, акс ҳолда Де Хеа дарвозаси ишғол этилиши мумкин эди.

74. Перейра майдонга тушиши билан Стерлингнинг оёғига очиқчасига тепди ва сариқ карточка олди.

74. Ўзгариш. Марсьяль ўрнига Андреас тушди.

73. Отаменди боши билан яхшиии зарба берди. Бироз ноаниқ.

72. Мактомини яхши ўйнади ва мезбонларнинг ҳужумини қайтарди.

65. Ўзгариш. Бернарду ўрнига Махрез туширилди.

64. Родригонинг узоқдан йўллаган аниқ зарбаси Магуайрга тегиб чиқиб кетди.

63. МЮ қарши ҳужумга ўтиб кетди. Жэймсни бугун ҳеч қим тўхата олмаяпти. Якуний зарба бўлишига Эдерсон йўл қўйгани йўқ.

61. Стерлинг!... 1, 2, 3,... Стерлинг 3 та футболчини алдаб ўтди, лекин зарба бера олмади.

59. Ўзгариш. Стоунз ўрнига Никлас Отаменди тушди.

58. Стоунз ўйинни давом эттира олмайди. Оёғининг орқа сонлари тортишиб қолгандек кўринмоқда. Отаменди тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. 

57. МЮда стандарт вазият бўлди. Иккинчи қаватда мезбонлар устун келишди.

55. Де Брюйнеее... Зарбааа! Линделёф қутқариб қолди ва бурчак зарбаси. Кевин тўпни қидиряпти, тўп уни қидириб юраётгандек...

54. Де Хеа тўпни ўйинга киритишга шошмагани учун огоҳлантирилди.

48. "Сити" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Силванинг МЮ жарима майдончаси томон узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Фред тўпни қайтариш жараёнида қўли билан ўйнади. VAR эса бунга эътибор қаратмади ва бўлим якунланди. ТАНАФФУС


45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Тўп узатиш бўйича "Сити" олдинда: 288-160.

42. МЮ ўз жарима майдончасига қамалиб қолмоқда. "Сити" яна бир яхши имокниятга эга бўлмоқда. Қулай нуқта олдидан Силванинг зарбаси хавфли чиқмади. 

40. Мезбонларда стандарт вазият! Де Брюйненинг дарвозага тўғидан-тўғри зарбаси аниқ чиққани йўқ. Бугун учрашувни Агуэро, Зинченко, Сане каби футболчилар ўтказиб юборишмоқда. МЮда эса катта йўқотиш, бу Погба.

38. Жезусс! Де Брюйненинг қойилмақом узатмасини увол қилди ва боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

35. "Сити"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Де Хеа тўпга чиқиб келди.

29. ГОЛ! МЮ иккинчи голни уриб кетмоқда! Марьсял чап оёғида жарима майдончаси атрофидан туриб зарба йўллади ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди, 0:2.

27. УХХХХ. Қандай ҳотиржам зарба! Эдерсон дарвозаси олдида Рэшфорднинг зарбасидан сўнг нечидир баллик зил-зила содир бўлди. МЮга гол ижобий таъсир қилганини кўряпсизми. Болаларнинг руҳияти кўтарилиб кетди, шекилли. 

25. РЭШФОРРРДДДД!!! МЮ қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Маркусда яхши имоконият бўлди. У эса тўпни етарлича айлантира олмади ва ҳисоб ўзгармай қолди.

23. ГОЛ! Маркус Рэшфорд 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 0:1.

21. Рэшфордга нисбатан қўполлик ва ПЕНАЛЬТИ! Ҳакамга босим бошланди. Бернарду эътирозларини билдирмоқда. У огоҳлантирилди.

16. Эдерсон учинчи сейвини ижро этди! 20-22 метрлардан Марсьял бурчакка қараб тепди, зарба кучли... Эдерсон эса маҳорат кўрсатмоқда.

13. "Сити"нинг ҳужумида тўп МЮчилардан бирининг қўлига тўп теккандек кўринди. Энтони Тэйлор ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатди ва ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Аммо, такрорий вазиятда Линделёф тўпни бир эмас, икки маротаба қўли билан ўйнагани кўриниб қолди. Бу ерда қўл ва тўп орасидаги масофа узоқ эмасди, деб ҳакамни оқлаш учун ягона сабабни айтиш мумкин.

9. Лингарднинг зарбасиии! Яна бир сейв! Эдерсон ҳисобида! МЮ аъзолари чап тарафдан кириб бориб зарба йўллашганди.

7. Ўйин темпи анча юқори. Стерлинг, Силва... Зарбааа... Силванинг зарбаси блокланди. Шиддатли футбол бошланиб кетди.

2. Жэймссс! Унинг ўнг қанотдан яқин бурчак томонга берган зарбасини Эдерсон қайтариб қолди ва қарши ҳужумда Де Брюйненинг йўллаган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди!

Ассалому алайкум қадрли дўстлар! Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика