UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Достонбек Тўхтабоев: "Натижа "Андижон" учун фойдали бўлди деган бўлардим"  0 18:23ПСЖ Рабьони қишда қайтариши мумкин  0 18:21Про Лига. "Турон" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00"Барселона" Мессини Каталонияга қайтариш устида ишламоқда  3 17:37Дунёнинг энг қиммат уч ярим ҳимоячиси маълум бўлди  2 17:16Азар: "Карло Анчелотти менга ишонадими? Буни ундан сўраш керак"  0 16:52"Ливерпуль" ва "Челси" эквадорлик 20 ёшли ўйинчига қизиқмоқда. "Брайтон" 50 млн фунт хоҳламоқда  2 16:23Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 16:04Занетти Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди  7 15:41"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 15:20Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти  6 15:16Бьелса янги клуб билан музокараларни бошлади  1 15:11Olamsport: Бугун "Ҳумо" ўйнайди, Мэйвезер рақибини нокаут қилди ва бошқа хабарлар  0 14:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:40Тўртта топ-клуб "Челси" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда  0

АПЛ. Нуньес майдондан четлатилган ўйинда "Ливерпуль" иккинчи турни ҳам дуранг билан тугатди Янгиликлар

АПЛ. Нуньес майдондан четлатилган ўйинда "Ливерпуль" иккинчи турни ҳам дуранг билан тугатди

Англия чемпионати 2-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ливерпуль – Кристал Пэлас 1:1

00.00, «Энфилд»

Гол: Диас 61' – Заа 32'

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Филлипс (Гомес, 63), Робертсон (Цимикас, 63), Милнер (Ҳендерсон, 63), Фабиньо, Эллиотт (Карвалью, 79), Салоҳ, Диас, Нуньес.

Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл (Ричардс, 79), Эзе (Миливоевич, 79), Шлупп (Олисе, 88), Дукуре (Хьюз, 79), Айю (Эдуард, 64), Заа.

Огоҳлантиришлар: Диас (40), Андерсен (57), Уорд (68), Эдуард (89), Гуаита (90+1), Цимикас (90+3).

Четлатиш: Нуньес (57).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Баҳс якунига етди. Унда томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" 1-турда ҳам дуранг ўйнаганди ("Фулхэм" – 2:2).

90+3. Бу гал Цимикас сариқ карточка ишлаб олди.

90+1. Гуаита вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

90+1. Хавфли вазият! Фабио Карвальюнинг зарбаси анча муваффақиятсиз чиқиб қолди.

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Эдуард ҳакам томонидан жазоланди.

88. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Шлупп ўрнига Олисе майдонга туширилди.

87. Зарбааа! Муҳаммад Салоҳ зарбада озгина адашди.

83. Лука Миливоевич фоль ишлатди. Константинос Цимикас стандартдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

79. "Ливерпул"да алмаштириш: Эллиотт ўрнига Карвалью ўйинни давом эттиради.

79. "Кристал Пэлас"да 3 та ўзгариш: Эзе ўрнига Миливоевич, Митчелл ўрнига Ричардс, Дукуре ўрнига Хьюз майдонга тушди. 

79. Ууух! Уилфрид Заа дарвоза устунини пойлади. Унга омад келмаган бўлса, мезбонлар у кулиб боқди.

78. Жордан Ҳендерсоннинг паси жуда кучли чиқвани туфайли Луис Диас қийналди. Тўп майдонни тарк этди, меҳмонларда эркин зарба.

75. Константинос Цимикаснинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмаси шерикларига қадар етиб бормади.

70. Константинос Цимикаснинг тўп оширишини Гуаита қўлга киритди.

68. Жоэл Уорд Луис Диасга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

68. Натаниэль Клайннинг ҳаволатиб узатган пасини мерсисайдликлар ҳимоячилари бартараф қилишди.

64. "Кристал Пэлас"да алмаштириш: Айю ўрнига Эдуард ўйинга қўшилди.

63. "Ливерпул"да 3 та ўзгариш: Робертсон ўрнига Цимикас, Милнер ўрнига Ҳендерсон, Филлипис ўрнига Гомес туширилди.

61. ГОООООООООООООЛ!  Луис Диас бир нечта рақибни алдаб, қойилмақом гол урди – 1:1!

57. Андерсен спортга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди. 

57. Ана холос! Провакацияга учган Дарвин Нуньес майдондан четлатилди! У Зиданга ҳавас қилган кўринади.

56. Жеймс Милнер олдинга пас узатди, аммо сергак Гуаита тўпни эгаллади.

52. Уилфрид Заа катта тезлик билан олдинга ўтганига қарамасдан, хавфли вазият ярата олмади – ҳимоячилар яхши ўйнашди.

49. Жоэл Уорд тўпни қўли билан ўйнагандай туюлди, аммо ҳакам жим.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Харви Эллиотнинг бош билан берган зарбасини Гуаита қайтаришнинг уддасидан чиқди.

43. Муҳаммад Салоҳ техник хато туфайли тўпдан айрилди. У яхши имконият ҳосил қилиши мумкин эди. 

41. Уууух! Уилфрид Заанинг бош билан берган зарбасини Алиссон қайтаришга эришди.  

40. Луис Диас Жордан Айюни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

39. Қария Жеймснинг ичкарига оширган узатмасига Гуаита эга чиқди.

35. Дарвин Нуньес пас қабул қилиб, ҳимоячини алдади ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

32. ГООООООООООЛ! Уилфрид Заа дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди. дарвозабон ожиз қолди –  0:1!

30. Муҳаммад Салоҳ ҳаммадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Гуаита тўпни қайтарди.

27. Жеффри Шлупп тўпга эгалик қиламан деб Дарван Нуньесга нисбатан қўполлик қилди, жарима зарбаси.

24. Зарба! Виржил ван Дейк узоқ масоадан зарба йўллаб, ўз омадини синаб кўрди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтди.

23. Қандай вазият! Муҳаммад Салоҳ жарима майдони ичида зарба берди, аммо сал аниқлик етишмади.

20. Луис Диас хавфли ҳолатни юзага келтириши мумкин эди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.

14. Натаниэль Филлипснинг тепган тўпи тўғри бориб Гуаитанинг қўлларига бориб тушди.

12. Митчелл тўпни ичкарига узатди, аммо "қизиллар" ҳимоя мустаҳкам эканлигини кўрсатиб, тўпни узоқлаштиришди. 

9. Дарвин Нуньеснинг зарбаси хавфли бўлди, тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.

9. Харви Эллиот жарима майдончаси ичида дарвоза бурчагини пойлади, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ чиқишга улгурди.

6. Харви Эллиот тўпни моҳирлик билан қабул қилиб олди ва зарба йўллади, унинг зарбаси ҳимоячи томонидан тўсиб қўйилди.

5. Гуаита жароҳат олгандек туюлди, бироқ кейин ўйинни давом эттира олиши ойдинлашди.

4. Уууух! Жеймс Милнер қулай позициядан яхши имкониятни йўққа чиқарди.

2. Трент Александр-Арнолднинг узатмаси чакки чиқмади, аммо Гуаита олдинга чиқишда устаси фаранг эканлигини кўрсатди.

1. Демак, бошладик!  Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди.

- Бугунги учрашувни Пол Тирни бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Чигилёзди машқлари поёнига етди

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Юрген Клопп жамоаси ўз уйида "Арсенал" собиқ сардори Патрик Виейра қўл остидаги "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+7   
16 авг 01:52:10
Футбол.
Ҳа ҳали Клопп анча тер тўкишига тўғри келади бу ўйинчиларни тартибга солгунча. Барибир Манени кетгани жудаям билиниб қолди. Ван Дейк ҳам формада эмас Кристал Пелес қарши ҳужумларга жуда кўп ўтиб кетди бор йўғи биттасидан фойдаланди. Кучлироқ жамоа бўлса Ливерпул янаям қийин аҳволга тушиб қолади. Лекин Клоппга ишонса бўлади бундай вазиятлардан чиқиб кета олади фақат вақт керак.
+1   
16 авг 07:54:29
Zidanni kalla qoyishidan boldiyu
+1   
16 авг 02:02:49
UZB TV.
Nunesni kalla quyishi qimmatga tushdi
+1   
16 авг 01:04:10
Ливерпул /1/
Диас билан Милнерни ўйини нол.Нуньес ҳозирдан звездани ёқиб олибди.100% лик имкониятни кўкка совурди.Барибир Манени ўрни билинаркан.
   
16 авг 07:13:50
Azizbek N.
Maneni o'rninga Salaxni ketqizish kerak edi o'zi
   
16 авг 02:00:18
UZB TV.
Myu bilan Liverpuldan omad yuz ugirdi,))
   
15 авг 23:43:27
UZB TV.
Liverpulga omad
-1   
16 авг 14:03:10
L.F.C_MARS
Шу дурранглар тур якунида панд беради да. Ливерпульга
-1   
16 авг 11:50:33
Fhf
Бу йил Сити ченпион булади, Ливерпуль хали Арсеналдан утвосин кейин курамиз иккинчи урнига муносибмикан
-1   
16 авг 02:27:44
Abdulaziz 5
Келлехер , Конате, Тьяго, Жота, Кейта, Рэмзи, Матип, Чамберленлар трамвада
-1   
16 авг 02:11:58
Abdulaziz 5
ФА Нуньесни 3-та уйинга четлатади , қоидага зид уйнагани учун
-1   
16 авг 01:59:57
Ливерпул /1/
Ливерпулни кейинги ўйинларида омад
-1   
16 авг 01:58:35
ArsaBarsa
Nunesda ham Janubiy Amerikaliklarga xos qizishib ketish odati bor ekanda.
-1   
16 авг 01:55:32
GRAND
Битта твар минус босиб ўтирипти)
-1   
16 авг 01:53:37
GRAND
Кристал пзлас чичворвотти вақт чўзиб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика