UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  5 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  62

АПЛ. "Ливерпуль" ишончли тарзда "Челси"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" ишончли тарзда "Челси"ни мағлуб этди

АПЛнинг 34-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Челси" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

"Ливерпуль" - "Челси" 2:0

Гол: Мане (51, 1:0), Салоҳ (53, 2:0).

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вийналдум, 66), Мане, Фирмино, Салах (Шакири, 89).

"Челси" – Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 76), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.

Огоҳлантириш: Аспиликуэта (44).

Ливерпуль

Садио Мане - 51', Мохамед Салах - 53'

Премьер-лига . 34-тур

14/04/2019, 21:30

0
:
2
Тугади

Челси

Стадион: Anfield, 53279 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
51'  Садио Мане
51'  Джордан Хендерсон
53'  Мохамед Салах
53'  Вирджил ван Дейк
66'  Наби Кейта (Джорджиньо Вейналдум)
77'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
90'  Мохамед Салах (Джердан Шакири)
40'  Антонио Рюдигер (Андреас Кристенсен)
44'  Сесар Аспиликуэта
56'  Каллум Хадсон-Одои (Гонсало Игуаин)
75'  Рубен Лофтус-Чик (Росс Баркли)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ливерпуль" ғалаба қозонди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради.

89. Салоҳ ўрнига Шакири майдонга тушди.

88. Маненинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Хавфли зарба эди бу.

84. Робертсон ҳозир оддий ҳолатда йиқилиб тушди (Жерард каби). Бироқ Азар бундан фойдалана олмади.

77. Ўзгариш. Хендерсон ўрнига Милнер.

76. Ўзгариш. Лофтус-Чик ўрнига Баркли.

74. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Бироқ Хендерсоннинг тўп узатишини жамоадошлари қабул қила олмади.

72. Арнолднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

66. "Ливерпуль"да ўзгариш. Кейта ўз ўрнини Вийналдумга бўшатиб берди.

60. "Челси" очилди. Азар эса яна бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан берган зарбасини Алиссон қайтарди.

59. Омадсизлик бир келса, шундай бўлади. Азар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп Алиссондан ўтиб кетди. Аммо тўсиндан эмас...

56. Ўзгариш. Хадсон-Одои ўрнига Игуаин.

53. ВААААЙЙЙЙЙ!!! САЛОҲДАН СУПЕР-МУПЕР-ГИПЕР-МЕГА ГОЛ!!! Бу голни биз тарифлаб бера олмаймиз.


51. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! Қанотдан узатилган тўпни Мане боши билан дарвозага аниқ йўллади, 1:0.

49. Кейтанинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

48. Биринчи бўлимда тезкор гол ура олмаган "Ливерпуль" энди шу ишни яқин дақиқаларда уддалашга ҳаракат қилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Кепадан ажойиб сейв!!! Жаримадан узатилган тўпга Фирмино зарба берди. Тўпни Кепа оёқлари билан қайтарди.

44. Манени йиқитгани учун Аспиликуэта огоҳлантирилди.

41. Ўйиндаги темп шунчаки дахшат. Футболмас бу теннис. Тўп гир айланиб "Челси" ярим майдонида, гир айланиб, "Ливерпуль" ярим майдонида пайдо бўлмоқда.

40. Ўзгариш. Рюдигер ўрнига Кристенсен.

38. ЗАРБААААА!!! Мане қанотдан Салоҳнинг узатган ажойиб пасини голга айлантира олмади. Салкам гол эди-я бу.

37. Азар бир ўзи "Ливерпуль"нинг уч ҳимоячисидан ўтиб, зарба бермоқчи бўлди. Аввалига у шериклари келишини кутди. Бироқ кейинчалик Фабиньо тўпни эгаллаб олди.

33. Салоҳ Рюдигерни икки-уч марта алдаб ўтди ва тўпни марказга оширди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

30. ЗАРБААААААААА!!!! Виллиан рақиб хатосидан кейин тўпни эгаллаб олди ва Ван Дейкни четлаб ўтиб зарба берди. Ноаниқ.

26. ЗАРБААААААААААА!!! Хендерсоннинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб, рикошет ҳосил қилган ҳолда майдонни тарк этди. Дунё бир зумга тўхтаб қолгандек бўлди, гўё. Стадион бир сония сукутга чўмди.

25. Марказда Кейтадан "брак". Бугун унда бундан бирозгина кўпайиб кетди. Агарда иккинчи бўлимда уни кўрмасак, ажабланманг.

20. Азар бир футболчини бир неча марта алдаб, Алиссон дарвозаси томон зарба берди. Зарба хавфли эмас.

19. Кейтанинг қанотдан узатган ғалати пасини Кепа ушлаб олди. Аслида шунча ҳужумларни ҳисобга олсак, учрашувда ҳисоб очилмагани ажабланарли.

17. "Ливерпуль"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти. Бироқ зарбагача иш етиб бормаяпти.

13. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Салоҳнинг тўп узатиши Манега аталганди. Аммо Кепа вазиятни тўғри ўқиди ва тўпни ушлаб олди.

11. Жанжалча. Фабиньо марказда Азарни қўполлик билан йиқитди. Бош ҳакам бунинг учун карточка кўрсатмаганига Аспиликуэтанинг жахли чиқмоқда.

7. Мерсисайдликлар дахшатли босим уюштиришмоқда. "Челси" ҳозирча бунга дош бермоқда.

6. Учрашувдаги илк хавфли зарба. Қанотдан узатилган тўпга Салоҳ зарба берди. Бироқ тўп Кепанинг қўлларига бориб тушди.

2. Кутилган сценарий. "Ливерпуль" илк дақиқаданоқ тезкор гол уришга ҳаракат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ- Буни эшитинг дўстлар. "Энфилд" куйламоқда. Шу жойини севаман ўзиям. Буни эшитиб, футболга, Англиядаги мухлислик маданиятига мехрим янада жўшиб кетади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. "Энфилд" ҳар доимгидек тўлиб тошган. Бугун дахшатли футбол кўришимиз аниқ.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика