UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  2 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

АПЛ. "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди, Фирмино ва Салоҳдан дубль Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди, Фирмино ва Салоҳдан дубль

Англия чемпионати 14-турининг дастлабки учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Кристал Пэлас" – "Ливерпуль" 0:7 

«Селхерст Парк»

Голлар: Минамино 3', Мане 36', Фирмино 44',  68', Хендерсон 52', Салоҳ 81', 84'

Кристал Пэлас – Гуаита, ван Анхолт, Клайн, Кэхилл, Шлупп, Миливоевич, Куяте (Томкинс, 63), Макартур (Ридевалд, 74), Эзе (Батшуайи, 70), Заа, Айю.

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Матип, Александер-Арнолд, Фабиньо, Хендерсон, Кейта, Минамино, Вейналдум (Жонс, 70), Мане (Салоҳ, 57), Фирмино (Чемберлен, 75).

Огоҳлантириш: Клайн (45). 


Баҳс якунланди. "Ливерпуль" мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

89. Ўйин буёғига жуда хотиржам давом этмоқда. Менимча, ҳамма ўйин ҳозироқ тугатилишига рози. 

88. Кэхиллда ҳаммаси жойида, у майдонга қайтди. 

87. Гари Кэхилл жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

84. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Даҳшат!  Салоҳ "Ливерпуль"нинг 7-голини урди!  Қойилмақом айлантирма зарба! 

81. ГОООООООООООООООООООООЛ! Салоҳ бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди – 0:6! 

80. Ууухх!  Арнолд йиқилган ҳолда бўлса-да, ажойиб пас узатди, ҳимоячилар қайтаришди. 

78. Заа чапдан олдинга бориб, ичкарига пас узатмоқчи бўлди, аммо ноаниқ.

76. Жонс Айюдан ўч олди ва унга нисбатан қоидани бузди. 

75. "Ливерпуль"да алмаштириш: Фирмино ўрнига Чемберлен ўйинга қўшилди. 

74. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Макартур ўрнига Ридевалд ўйинни давом эттиради. 

71. Айю ҳозиргина майдонга тушган Кёртис  Жонсни йиқитди, жарима.  

70. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Эзе ўрнига Батшуайи туширилди.

70. "Ливерпуль"да алмаштириш: Жонс Вейналдумни алмаштирди. 

68. ГОООООООООООООООООООЛЛ!  Фирмино дарвозабоннинг устидан тўпни оишириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди – 0:5! 

68. Заанинг чалғитувчи ҳаракати жамоага бурчак тўпи келтирди. 

65. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 42% - 58% 

63. Зарба!  ван Анхолтнинг яқин масофадан чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди. 

63. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Куяте ўрнига Томкинс майдонга тушди. 

61. Салоҳ ўнг қанотдан олдинга интилган Арнолдни қулай пас билан таъминлади, Арнолднинг марказ томон узатмаси эса рақиб ҳимоячиларига хадя этилди. 

59. Зарба!  Минамино яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Қулай имконият кўкка совурилди. 

57. "Ливерпуль"да ўзгариш: Мане ўрнига Салоҳ тушди.  Мане бундан жуда норози бўлиб, майдонни тарк этди. 

56. Зарба!  Маненинг зарбаси сал қолса дарвозага кириб кетарди. 

53. Гуаита Маненинг тўп оширишини дарвозадан чиқиб келиб, эгаллаб олди. 

52. ГООООООООООООООООООЛ! Ух! Хендерсоннинг айлантирма зарбаси голга айланди, уни Трент қулай пас билан таъминлаганди. Ҳиосб йириклашди – 0:4! 

50. Минамино қоидани бузиб, Макартурни майдонга қулатди. 

48. Заа "Ливерпуль" жарима майдони ичигача кириб борди, аммо жуда тушунарсиз ва кучсиз пас берди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:3. Танаффус! 

45+2. Трентнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

45+1. Минаминони қўполлик эвазига тўхтатган Клайнга чариқ карточка кўрсатилди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!   Даҳшат!  "Ливерпуль" чап қанот вакили Робертсоннинг қулай узатмасини ўзига осонликча ва қулай қилиб тўғрилаб олган Фирмино ҳеч қандай қийинчиликсиз гол урди – 0:3! 

41. Хендерсон фаол прессинг намойиш этди ва қоидани бузишга ҳам улгурди, мезбонлар стандарт ишлашди.

40. Тасанно!  Робертсон қойилмақом "подкат" орқали Шлуппни тўхтатиб қолди, мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди.  

39. Клайн "Ливерпуль" уюштирган ҳужумга ўз вақтида қарши чиқди. 

36. ГООООООООООООООООООООЛ!  Фирминонинг пасидан кейин Мане ўнг оёқдаги ажойиб зарбаси орқали ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди! 

34. Эзенинг ҳаводан оширган пасидан кейин Айю қулай вазиятга чиқиб броиши мумкин эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат кузатилди. 

32. Зарба!  Эзенинг узатмасидан сўнг Шлупп бош билан зарба берди, Алиссон қайтарди.

31. Ван Анхолт чап қанотдан ичкарига кириб борди, аммо ғалати пас ижро этди, Фабиньо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

29. Ҳимоячининг ноаниқ ва қалтис узатмасидан кейин Минамино ўз фаоллиги эвазига бурчак зарбаси ишлади. 

28. Зарба!  Миливоевичнинг жаримадан ошириб берган пасидан сўнг Айю бош билан зарба йўллади, Алиссон ўз ўрнида! 

25. Ниҳоят, "қизиллар" ҳужум бошлашди. Тиниб-тинчимас Робертсоннинг узатмасидан кейин бурчак тўпи ишланди. 

23. Уууухх! Қандай даҳшат!  Айю!  У Матипни алдаб ўтди ва Заани пас билан таъминлашда адашди, бу ҳолатда тўп Заага яхши етиб келганида бўш дарвозани ишғол этиш қоларди, холос. 

22. Эзе жуда фаол ўйин намойиш этмоқда, у икки дақиқада икки марта асосий ролда пайдо бўлди.

20. Шлуппнинг ажойиб узатмаси Хендерсон томонидан тепиб юборилди. 

18. Майдон эгаларидан навбатдаги ҳужум, Заа офсайдда қолиб кетди. 

17. Ооох, қандай вазият!  Миливоевич ўз дарвозасидан анча олдинга чиқиб кетган Алиссон дарвозасини нишонга олди, дарвозабон улгуриб, тўпни илиб олди. 

14. Фирминодан яхши ўйланган пас, бироқ Мане бу тўпга улгурмади, ван Анхолт уни қувиб ўтди.

13. Эзе ўнг қанотдан ҳаволатиб пас узатди, ҳаводаги курашда Манега нисбатан қўполлик ишлатди.

12. Ууухх!  Клайннинг ичкарига ошириб берган тўпига Айю улгурмай қолди, акс ҳолда бу вазиятда гол бўлмаслигини ўзи қийин эди. 

11. Матип Заани қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

9. Миливоевич мезбонларнинг биринчи бурчак тўпини амалга оширди, меҳмонлар ҳаводаги курашда ғолиб чиқишди.

8. Яна Робертсондан узатма, бу гал Фирмино томон йўналтирилган тўп ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.   

6. Робертсон Мане томон пас узатди, сенегаллик бу ҳолатда қийинчиликка дуч келди.

5. "Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этяпти. Қиқа паслар орқали олдинга иложи борича тезкорлик билан ўтилмоқда.

3. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Манедан пас қабул қилиб олган Минамино ишонч билан ўйнаб, Клайнни чалғитди ва тўпни дарвозага киритди – 0:1! 

2. Ўйин шиддат билан бошланди. "Кристал Пэлас" босим қила бошлади. "Ливерпуль" дастлабки ҳужумни бошлаб берди, Фирминонинг пасини ҳимоячилар қайтаришди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Диққат қиламиз!  Футболчилар майдонга тушиб келишди. 

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар  

Биласизми?  "Ливерпуль" роппа-роса 1 йил олдин Такуми Минамино трансферини эълон қилганди. Бугун у асосий таркибга киритилган. 

Трент "қизиллар" учун 150-ўйинида майдонга тушади

Бугун Наби Кейта "Ливерпуль" учун Премьер-лигадаги 50-ўйинини ўтказади 

Таркиблар билан танишинг 

- Баҳс Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари!  Бугун АПЛ 14-турида "Ливерпуль" "Селхерст Парк"да "Кристал Пэлас" меҳмони бўлади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика