АПЛ. Коронавирус учун икки кунда 1 130 та тест топширилди

Sherzod Nurmatov
31 май 2020, 01:35
Англия Премьер-лигаси 28-29 май кунлари COVID-19 учун топширилган тест натижалирини эълон қилди.

Икки кун ичида 1130 нафар футболчи ва ходимлар тестдан ўтказилди. Қувонарлиси, ҳеч кимда коронавирус аниқланмаган.

25-26 май кунлари ўтказилган тест натижаларига кўра, 1008 та тест ичидан тўрт кишида коронавирус аниқланган.

19-22 май кунлари 996 киши тестлардан ўтди ва иккита клубнинг икки аъзосида коронавирус мавжудлиги тасдиқланди.

17-18 май кунлари 748 киши текширилган бўлиб, учта клубнинг олти нафар инсонида тест ижобий натижани кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›