АПЛ клуби скаути: "Холандни 70 минг еврога харид қилишимиз мумкин эди"

Alisher
16 май 2022, 12:31
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд анча олдинроқ Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин эди.

Бу ҳақда "Эвертон" скаути Брайан Кинг айтиб ўтди.

"Биз 15 ёшида уни кузатгандик. "Эвертон" Эрлинг билан 70 минг евро эвазига шартнома имзолаши мумкин эди. Аммо, ёши сабаб биз улғайганидан сўнг ўзининг самарадорлигини йўқотади деб ўйладик. Бу эса содир бўлмади. Аксинча, Холанд тезроқ ва кучлироқ бўлди", - дейди "кўклар" скаути.

Холанд ёзда "Манчестер Сити"га ўтади. "Шаҳарликлар" скандинавиялик учун "Боруссия" (Дортмунд)га 75 млн евро тўлашади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›