АПЛ клуби Азмун учун 20 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
30 дек 2020, 16:13
"Зенит" форварди Сердар Азмунга "Кристал Пэлас" клуби қизиқмоқда.

Хабар қилинишича, Лондон клуби Эрон терма жамоаси ўйинчиси учун 20 миллион евро тўлашга тайёр.

Олдинроқ, бу клуб ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов билан шартнома тузмоқчи эди, аммо битим имзоланмай қолган эди.

24 ёшли Азмун "Зенит"га февралда "Рубин"дан 12 миллион евро эвазига ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tasnimnews.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›