АПЛ. Филиппинлик дарвозабон 90+5-дақиқада пенальтини қайтарди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди

Narzulla Saydullayev
18 авг 2018, 18:50
Англия премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Кардифф" - "Ньюкасл" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин давомида меҳмонлар гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишди. "Кардифф"нинг филиппинлик дарвозабони Нил Этеридж жами 6 марта сейв намойиш этди. 90+5-дақиқада бош ҳакам "Ньюкасл" фойдасига пенальти белгилади. Бу зарбани ҳам Этеридж қайтаришга муваффақ бўлди. Қизиғи 1-турда ҳам "Кардифф" посбони пенальтидан йўлланган зарбани қайтарган эди.


Англия чемпионати

2-тур

Кардифф – Ньюкасл 0:0 (0:0, 0:0)
Кардифф –
Этеридж, Манга, Моррисон, Бамба, Беннетт, Роллс, Мерфи (Мендес-Лэйнг, 78), Камараса (Рид, 76), Артер, Хойлетт (Патерсон, 83), Зохоре.
Ньюкасл –    Дубравка, Манкильо (Хэйден, 46), Ласселс, Кларк, Дамметт, Ритчи (Мерфи, 70), Шелви, Диаме, Кенеди, Перес (Муто, 65), Хоселу.
Огоҳлантиришлар: Ритчи (3), Манкильо (30), Камараса (62), Артер (80), Моррисон (90).
Четлатиш: Хэйден (66).





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›