

Мазкур клуб ўз тарихида илк бор мусобақа доирасида меҳмонда ўтказилган учрашувда 4 та гол уришга эришди. Рақиб дарвозасига голларни Каору Митома, Эван Фергюсон, Солли Марч ва Паскаль Грос уришга эришди.
“Брайтон” мазкур муваффақиятдан кейин очколарини 27 тага етказиб олди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.


