UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

АПЛ. Биринчи тур олдидан (превью) Янгиликлар

АПЛ. Биринчи тур олдидан (превью)

Ҳаш-паш дегунча Англия чемпионатининг янги мавсуми ҳам старт олмоқда.

Бугун жамоалардаги ўзгаришлар (турли трансферлар, мураббийлар алмашинуви, 1-тур жуфтликлари) ва бошқа қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Демак, 2021/22 йилги мавсум 13 август (Тошкентда 14 август)да  "Брентфорд" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳс билан бошланади.

Алоҳида айтиш жоиз, Премьер-лигада кетма-кет учинчи мавсумда VAR тизимидан фойдаланилади. Энг қувонарлиси, мухлислар трибуналарга қайтиши кутилмоқда.  

Маълумот ўрнида, 2020/21 йилги мавсум якунига кўра "Фулхэм" (18-ўрин), "Вест Бромвич" (19), "Шеффилд Юнайтед" (20) Чемпионшипга равона бўлган бўлса, "Норвич Сити", "Уотфорд" ҳамда "Брентфорд" юқори дивизионга кўтарилди.

Топ-клублар трансферлари

"Арсенал"

Кетди

Маттео Гендузи ("Марсель" – ижара)

Уильям Салиба ("Марсель" – ижара)

Деян Илиев (“Середь" – ижара)

Давид Луиз (эркин агент)

Мартин Эдегор (ижара муддати тугади)

Дани Себальос (ижара муддати тугади)

Мэтью Райан (ижара муддати тугади)

Келди: 

Бен Уайт ("Брайтон) – 58,5 млн евро

Альберт Самби Локонга ("Андерлехт") – 17,5 млн евро

Нуну Тавареш ("Бенфика") – 8 млн евро

Сеад Колашинац (ижарадан қайтди)

Лукас Торрейра (ижарадан қайтди)


"Ливерпуль" 

Кетди

Харри Уилсон ("Фулхэм") – 14 млн евро

Тайво Авоньи ("Унион") – 6,5 млн евро

Жоржиньо Вейналдум (ПСЖ – эркин агент)

Озан Кабак (ижара муддати тугади)

Марко Груич ("Порту" – ижара)

Келди:

Ибраима Конате ("Лейпциг") – 40 млн евро

Харви Эллиотт ("Ливерпуль" U-23)

Сепп ван ден Берг ("Престон" – ижара)

Лорис Кариус (ижарадан қайтди)

Такуми Минамино (ижарадан қайтди)


"Манчестер Сити"

Кетди:

Анхелиньо ("Лейпциг") – 18 млн евро

Жек Харрисон ("Лидс Юнайтед") – 12,8 млн евро

Лукас Нмеча ("Вольфсбург") – 8 млн евро

Серхио Агуэро (эркин агент)

Эрик Гарсия (эркин агент)

Исса Каборе ("Труа" – ижара)

Келди

Жек Грилиш ("Астон Вилла") – 117,5 млн евро

Каики ("Флуминенсе") – 10 млн евро

Скотт Карсон (эркин агент)


"Манчестер Юнайтед"

Кетди:

Жоэл Перейра (эркин агент)

Тахит Чонг ("Бирмингем" – ижара)

Аксель Туанзебе ("Астон Вилла" – ижара)

Серхио Ромеро (эркин агент)

Факундо Пельистри ("Алавес" – ижара)

Келди

Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд) – 85 млн евро

Том Хитон (эркин агент)

Андреас Перейра (ижарадан қайтди)

Диогу Далот (ижарадан қайтди)


"Тоттенхэм Хотспур"

Кетди:

Хуан Фойт ("Вильярреал") – 15 млн евро

Тоби Алдервейрелд ("Ал Дуҳайл) – 13 млн евро

Жо Харт ("Селтик") – 1,2 млн евро

Дэнни Роуз (эркин агент)

Эрик Ламела (эркин агент) 

Пауло Гассанига (эркин агент)

Келди

Брайан Хиль ("Севилья") – 25 млн евро

Пьерлуижи Голлини ("Аталанта" – ижара)

Кристиан Ромеро ("Аталанта" – ижара)

Райан Сессеньон (ижарадан қайтди)


"Челси"

Кетди:

Фикайо Томори ("Милан") – 29,2 млн евро

Вивтор Мозес ("Спартак") – 5 млн евро

Оливье Жиру ("Милан") – 1 млн евро

Марко ван Гинкел (эркин агент)

Данило Пантич (эркин агент)

Иззи Браун (эркин агент)

Билли Гилмор ("Норвич" – ижара)

Вилли Кабальеро (эркин агент)

Жамал Блэкмен (эркин агент)

Келди

Ромелу Лукаку ("Интер") – 115 млн евро

Маркус Беттинелли (эркин агент)

Кенеди (ижарадан қайтди)

Маланг Сарр (ижарадан қайтди)

Абдул Раҳмон Баба (ижарадан қайтди)

Тьемуэ Бакайоко (ижарадан қайтди)

Давиде Заппакоста (ижарадан қайтди)

Дэнни Дринкуотер (ижарадан қайтди)

Жамоалар бош мураббийлари:

"Арсенал" — Микель Артета (Испания) 

"Астон Вилла" — Дин Смит (Англия)

"Бёрнли" — Шон Дайч (Англия)

"Брайтон" — Грэм Поттер (Англия)

"Брентфорд" — Томас Франк (Дания)

"Вест Хэм" — Дэвид Мойес (Шотландия)

"Вулверхэмптон" — Бруну Лажи (Португалия)

"Кристал Пэлас" — Патрик Виейра (Франция)

"Лестер Сити"    — Брендан Рожерс (Шимолий Ирландия)

"Ливерпуль" — Юрген Клопп (Германия)

"Лидс Юнайтед" — Марсело Бьелса (Аргентина)

"Манчестер Сити" — Хосеп Гвардиола (Испания)

"Манчестер Юнайтед" — Оле Гуннар Сульшер (Норвегия)

"Норвич Сити" — Даниель Фарке (Германия)

"Ньюкасл Юнайтед" — Стив Брюс (Англия) 

"Саутгемптон" — Ральф Хазенхюттль (Австрия)

"Тоттенхэм Хотспур" — Нуну Эшпириту Санту (Португалия) 

"Уотфорд" — Хиско Муньос (Испания)

"Челси" — Томас Тухель (Германия)

"Эвертон" — Рафаэль Бенитес (Испания)

Айтиб ўтиш лозим, Нуну Эшпириту Санту "Вулверхэмптон"ни тарк этди, ўрнига "Бенфика" устози Бруну Лажи келди. Тажрибали Рой Хожсон "Кристал Пэлас"дан кетди, ўрнига франциялик мутахассис Патрик Виейра олиб келинди. "Тоттенхэм"нинг вақтинчалик мураббийи Райан Мейсон ўрнига Нуну Эшпириту Санту тайинланди. "Эвертон" "Реал"га кетган Карло Анчелотти ўрнига жамоани таниқли мураббий Рафаэль Бенитесга ишониб топширди.

1-тур жутфликлари:

13 август

"Брентфорд" – "Арсенал" – 23:59 (Тошкент вақти билан)

14 август

"Манчестер Юнайтед" – "Лидс" – 16:30

"Бёрнли" – "Брайтон" – 19:00

"Челси" – "Кристал Пэлас" – 19:00

"Эвертон" – "Саутгемптон" – 19:00

"Лестер" – "Вулверхэмптон" – 19:00

"Уотфорд" – "Астон Вилла" – 19:00

"Норвич" – "Ливерпуль" – 21:30

15 август

"Ньюкасл" – "Вест Хэм" – 18:00

"Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" – 20:30

Марказий учрашув

Дастлабки тур сўнгида ўзига хос марказий учрашув бўлиб ўтади. Унда Санту шошигрдлари Пеп Гвардиола йигитлари қаршилигига дуч келади. 

"Тоттенхэм"да янги эра бошланмоқда. Нуну Эшпириту Санту бош мураббийлигидаги жамоа дастлабки тўқнашувида қатнашади. Португалиялик мутахассис "шпорлар" билан мавсумолди йиғинни мағлубиятларсиз олиб боргани диққатга сазовор.  

Бевосита таркибга тўхталадиган бўлсак, "Тоттенхэм" янги аъзолари "Манчестер Сити" билан баҳсда иштирок этиши тахмин қилинмаяпти.

Уго Льорис асосий посбон бўлади, Пьерлуижи Голлини эса захира дарвозабони бўлишга рози бўлади.

Кристиан Ромеро тиззасидаги жароҳатдан тикланмоқда. Демак, марказий ҳимояда Дэвинсон Санчес ва Эрик Дайер ўйнайди. 

Жума куни машғулотларга киришган Харри Кейн "шаҳарликлар"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими ёки йўқ, ҳали номаълум.

"Манчестер Сити"да Евро-2020 ҳамда Америка Кубогида қатнашган терма вакилларидан иборат биринчи жамоа ўйинчилари шу ерда эканлигига қарамасдан, Кевин де Брюйне ва Фил Фоден дуэти йўқ.

Бразилия билан Америка Кубоги финалига қадар етиб борган Эдерсон дам олиши, ўрнига дарвозани мавсумолди ўйинлардаги каби Зак Стеффен қўриқлаши мумкин.

Натан Аке ҳамда Рубен Диашдан иборат жутфлик марказий ҳимояга жойлашиши, Жек Грилиш расмий дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Янги мавсум тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг. Мароқли ҳордиқ!  

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика