АПЛ аутсайдери жорий мавсумда иккинчи мураббийни истеъфога чиқаришга тайёр

Sherzod Nurmatov
2 май 2023, 10:54
Жамоа натижалари деярли яхшиланмади.

"The Telegraph" хабарига кўра, "Лидс" бош мураббийи Хави Грасияни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда. 

Испаниялик мутахассис февраль ойида Жесси Марш ўрнига жамоани қабул қилиб олди. Ўшанда "Лидс" АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳозир "оқ-сариқлар" 16-поғонада, қуйи лигага тушиб кетиш бир очко олдинда. 

Жамоа раҳбарияти Хави Грасия бошчилигида жамоа олға силжиганига ишонмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph