UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  17 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз услубида "Астон Вилла"ни мағлуб қилди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз услубида "Астон Вилла"ни мағлуб қилди

АПЛнинг 35-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Астон Вилла – Манчестер Юнайтед 1:3

Голлар: Траоре (24, 1:0), Фернандеш (52-пен, 1:1), Гринвуд (56, 1:2), Кавани (87, 1:3).

Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Таргетт, Конса, Кэш, Макгинн, Баркли (Дэвис, 77), Дуглас Луис (Рэмзи, 65), Эль-Гази (Уэсли, 77), Траоре, Уоткинс.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр (Байи, 78), Шоу, Фред, Погба, Бруну Фернандеш (Матич, 86), Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 65).

Огоҳлантириш: Уоткинс (45), Магуайр (67), Макгинн (79).

Четлатиш: Уоткинс (89).

Астон Вилла

Бертран Траоре - 24'

Премьер-лига . 35-тур

09/05/2021, 18:05

3
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 52', Мэйсон Гринвуд - 56', Эдинсон Кавани - 87'

Стадион: Villa Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
24'  Бертран Траоре
45'  Олли Уоткинс
65'  Дуглас Луис (Джейкоб Рэмси)
77'  Росс Баркли (Кинан Дэвис)
77'  Анвар Эль-Гази (Уэсли)
79'  Джон Макгинн
89'  Олли Уоткинс
52'  Бруну Фернандеш
56'  Мэйсон Гринвуд
56'  Аарон Уан-Биссака
65'  Мэйсон Гринвуд (Эдинсон Кавани)
67'  Харри Магуайр
78'  Харри Магуайр (Эрик Байи)
86'  Бруну Фернандеш (Неманья Матич)
87'  Эдинсон Кавани
87'  Маркус Рэшфорд

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед"дан яна бир иродали ғалаба ва уч очко!

90+3. МЮ ҳужумга ўтди. Погбанинг пасини Кавани тушунмай қолди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. УХХХХ!! Уоткинс симуляция ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди! Қизил!

87. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорддан супер узатма Каванидан гол! Нуқта дўстлар!

85. Ўйин МЮ жарима майдончаси ёнида кечмоқда. Кэшнинг кучли зарбасини Байи қайтариб юборди.

83. УХХХХХ!! "Вилла"да хавфли вазият. Магуайрдан кейин МЮ ҳимоясини бошқарадиган мард топилмаяпти.

81. Траоренинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди. 

78. Ҳа, 2 мавсум деганда Магуайр илк марта захирага олинди.

Катта эҳтимол билан Гарри захирага олинади. Майдонга қайтган заҳоти у ўтириб олди. Унинг ўрнини Эрик Байи эгаллаши кутилмоқда.

МЮга ўтганидан буён захирага олинмасдан ўйнаётган Магуайрнинг серияси бузилиши кутилмоқда. Умид қиламизки, мажбурий ўзгариш бўлмайди.

74. Магуайр жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

72. "Вилла" МЮ жарима майдончаси ёнидан стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

68. "Астон Вилла" жарима зарбасига эга бўлди. Қайтарилган тўпнинг иккинчи тўлқинида қанотдан узатилган тўпни Конса дарвозага жойлаб қўйишга тайёр турганди. Кавани жамоасини голдан қутқарди!

65. Гринвуд ўрнига Кавани тушди. 

63. ЗАРБААААА!! Рэшфорднинг кучли зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

60. ЗАРБААААА!! Магуайр автогол уришига бир баҳя қолганди. Хендерсон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

58. Конса ҳамда Рэшфорд жанжаллашиб кетишди.

56. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ГРИНВУУУДДДД!! Рақибининг голига жавобан чиройли гол урди у ҳам!

52. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланди!

51. ПЕНАЛЬТИИИИ!! Погбани йиқитишди! МЮ ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятга эга бўлмоқда!

50. Анвар Эль-Газининг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

49. Манкунианликлар иккинчи бўлимни ҳам юқори темп билан бошлади. Аммо зарба, бурчак зарбасидан самара чиқмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

46+2. ЗАРБАААААА!! Уоткинснинг кучли зарбасини Хендерсон қийинчилик билан ушлаб олди.

45+1. Магуайрга қарши қўпол ўйнагани учун Уоткинс огоҳлантирилди.

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

39. ЗАРБААААА!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Мартинес ушлаб олди.

36. МЮда ажойиб вазият бўлиши мумкин эди. Погба зарба бергунча тўпни Траоре тепиб юборди.

33. Уоткинс МЮ жарима майдончаси ёнида йиқитилди. "Астон Вилла" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

28. Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпини Мингс тепиб юборди.

25. Хавфли вазият! Рэшфорднинг қанотдан оширган пасини ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.

24. ГОООООООЛЛЛЛ!! Бертранд Траоредан ажойиб гол!

22. УХХХХХХХХХХ!! Гринвуднинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд рақиб постига зарба бера олмади.

20. "Вилла" ҳужумга ўтаётганди. Қанотга ўтиб кетган тўпга Таргетт югураётган пайтда ван-Биссака етиб келиб, тўпни олдинга тепиб юборди.

16. УХХХХХХ!! Погбанинг узун пасидан кейин Рэшфорд рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Брунуга пас берди. Ноқулай ҳолатда турган Фернандешнинг зарбаси ўхшамади.

11. "Астон Вилла" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни ван-Биссака бурчакка чиқариб юборди.

6. ЗАРБАААА!! Шоунинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Мартинес қайтарди!

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Рэшфорднинг узатган тўпига Гринвуд улгурди. Мэйсоннинг оширган узатмасини бўш қолган дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Вилла Парк"ка қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика