АПЛ. “Арсенал” яна ютқазди ва “Астон Вилла” турнир жадвалида “тўпчилар”ни қувиб ўтди

Eldor Akmurzayev
6 фев 2021, 19:28
Англия чемпионати 23-турини бошлаб берган “Астон Вилла” –“Арсенал” учрашувида мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучди.

Ўйиндаги ягона гол 2-дақиқада мезбонлар форварди Олли Уоткинс томонида урилди. Мазкур ғалабадан кейин “шерлар” очколари сонини 35 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди.

"Астон Вилла" – "Арсенал" 1:0

"Вилла Парк"

Гол: 1:0 – 2 Уоткинс.

"Астон Вилла" – Мартинес, Таргетт, Мингз, Конса, Кэш, Грилиш, Макгинн, Накамба, Баркли (Рэмзи, 78), Траоре (Трезеге, 66), Уоткинс.

"Арсенал" – Райан, Соареш (Эдегор, 65), Холдинг, Бельерин, Габриэл, Сака, Парти (Виллиан, 74), Смит-Роу, Жака, Пепе, Ляказетт (Обамеянг, 59).

Огоҳлантиришлар: Конса (31), Накамба (35), Парти (52), Жака (90), Грилиш (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia