

Манбага кўра, мусобақа формати ҳали аниқ эмас, аммо режалаштирилганидек, унда 6 та клуб иштирок этади. Жамоалар икки гуруҳга бўлинади. Турнирга АҚШнинг шарқий ва ғарбий соҳилларидаги бир қанча шаҳарлар мезбонлик қилади.
Аввалроқ Англиянинг топ-клублари АҚШдаги мавсумолди турнирларида бир неча бор қатнашишган.
"Арсенал" жорий мавсум 27 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" эгаллаб турибди (ҳар бирида 23 очкодан). Тўртинчи ўриндаги "Челси" ҳисобида 19 очко бор. Бешинчи ўринга "Манчестер Юнайтед" жойлашган.



