UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  0 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  28 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0

АПЛ: 17-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ: 17-тур превьюси

Бугун Тошкент вақти билан 17:30да Англия Премьер-лигасининг 17-тур учрашувларига старт берилади.

"Кристал Пэлас" - "Челси"

"Кристал Пэлас"га ҳавас қилиб бўлмайди, улар 4 кун олдин "Манчестер Юнайтед"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, бугун эса "Челси"ни қабул қилишади. "Бургутлар" Моуриньо жамоаси билан ажойиб ўйин кўрсатишди, аммо дурангга бир неча дақиқа етмади. "Кристал Пэлас" ҳужум чизиғи ҳам яхши формада, улар сўнгги 8 та учрашувнинг барчасида гол ура олишди.

Антонио Контенинг "Челси"си Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, улар кетма-кет 10 баҳсда ғалабага эришишди. Бу ҳафтада ўтказилган икки ўйинда "аристократлар" "Вест Бромвич" ва "Сандерленд" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа бу баҳсларда кўп куч сарфлади. "Челси" тарихига назар соладиган бўлсак, уларга боғлиқ қизиқ факт бор: "Челси" Рождествода биринчи бўлса, доимо АПЛ чемпионига айланган.


"Кристал Пэлас" "Манчестер Юнайтед"га қарши ҳимояда яхши ўйнади, аммо улар ҳафтада икки маротаба ҳимояда ишончли ўйнай олишмайди деб ўйлайман. Бунинг устига ҳозирги "Челси" МЮдан кучлироқ.


"Вест Хэм" - "Халл Сити"

"Вест Хэм" чемпионатда очко тўплайдиган вақт келди. Билич жамоаси бунгача "Челси", "Эвертон", "Сток Сити", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби клубларга қарши баҳсларда очко йўқотди. Ўтган турда "болғаурарлар" уйда "Бёрнли"ни 1:0 ҳисобида таслим этишди. Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди ва бу шанба кунги баҳсда давом этиши мумкин.

Ҳозирги "Халл Сити" Премьер-лига даражасида эмас. Улар сўнгги икки учрашувда 6 та гол ўтказиб юборишди. Бундан ташқари, жамоа меҳмонда жуда суст, кетма-кет 4 та баҳсдан бери гол ура олишмаяпти.


"Вест Хэм" "тирилмоқда", аммо "Халл Сити" ҳақида бундай деб бўлмайди, шу сабабли бу баҳсда лондонликлар ғалаба қозонса керак.


"Мидлсбро" - "Суонси Сити"

"Мидлсбро" Премьер-лига темпига чидай олмаяпти. Улар ушбу ҳафтада "Саутгемптон" ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлишди. Бу мағлубиятлар уларни 17-ўринга тушириб юборди. "Мидлсбро" турнир жадвалидаги қўшнисига қарши баҳсда бор кучини кўрсатиши керак.

"Суонси Сити" уй жамоасига айланиб қолган, уэльсликлар меҳмонда ҳимоя ва ҳужумда жуда суст ўйнашмоқда. Улар меҳмондаги сўнгги икки баҳсда 8 та гол ўтказиб юборишди, аммо уйдаги охирги икки ўйинда 6 очко қўлга киритилди.


"Мидлсбро" жорий мавсумда яхши ўйин кўрсата олмаяпти, аммо "Суонси" меҳмонда деярли ўйнамаяпти. Шу сабабли қўшнилар учрашувида майдон катта рол ўйнаши мумкин.


"Сандерленд" - "Уотфорд"

"Қора мушуклар" сўнгги ҳафтадаги икки учрашувда ҳам мағлуб бўлишди. "Суонси" билан меҳмонда 0:3 ва уйда "Челси" билан 0:1. Аммо уйдаги мағлубият айни дамда Премьер-лигада энг кучли ўйин кўрсатаётган жамоадан қабул қилинди. Бунинг устига, Мойес жамоаси "аристократлар"га қарши яхши ўйин кўрсатди. "Сандерленд" ўйинида ўсиш бор, улар тез орада Премьер-лига жадвалининг энг сўнгги поғонасини тарк этишади.

"Уотфорд" мавсумни яхши даражада ўтказяпти ва 21 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Маццари жамоаси уйда ҳар қандай рақибга муаммо туғдириши мумкин. Меҳмонда эса сўнгги кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учрашди. Италиялик мутахассис бунинг устида кўп ишлаши керак.


"Сандерленд" сўнгги икки ойда ўз уйида фақат "Арсенал" ва "Челси"га мағлуб бўлган, "Уотфорд" эса бу вақт ичида меҳмонда ғалабага эришгани йўқ. Хулоса қандай бўлиши яққол кўриниб турибди.


"Сток Сити" - "Лестер Сити"

"Сток Сити" сўнгги икки турда 1 очко тўплаган бўлса ҳам, кетма-кет 4 та баҳсда яхши ўйин кўрсатди. Хьюз шогирдларига қандай ёндошиш кераклигини тушунди ва "Сток Сити" ўйнаб кетди.

"Лестер"нинг меҳмондаги ўйинлари даволаб бўлмас касалликка ўхшайди. 8 та учрашувда 1 очко. "Тулкилар" меҳмондаги баҳслар бошланишидан аввал ютқизадигандек.


"Сток"нинг сўнгги учрашувларини ҳисобга олсак, улар "Лестер"дан кучлироқ.


"Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед"

Тони Пьюлис "Хоторнс" стадионида жуда яхши жамоа йиға олган. Ҳозирги футболчилар ҳеч бир жамоага жангсиз очко беришмаяпти. Улар айни дамда 23 очко билан 7-ўринда. Пьюлис жамоаси доимо рақибга муаммо туғдира оляпти. Сўнгги турда Саломон Рондон "Суонси"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ва жамоасига ғалаба тақдим этди.

"Манчестер Юнайтед" аҳмоқона дуранглар сериясидан сўнг ниҳоят кетма-кет 2 та ғалабага эришди. Моуриньо жамоаси "боксинг дей"да очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. "Қизил иблислар"нинг ўйини кучайиб бормоқда ва улар энди фақат жароҳатлардан қочишса ҳаммаси яхши бўлади.


"Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" баҳси қизиқ бўлади. Меҳмонлар 2016 йилда бошқа очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бу ўйин "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" баҳсига ўхшаб кетса ажаб эмас.


"Борнмут" - "Саутгемптон"

"Борнмут"га Премьер-лиганинг кўплаб клублари ҳавас билан қараши мумкин, "олчалар" уйда барқарор ўйин кўрсатишмоқда. Айни дамда улар 10-ўринда. "Борнмут" уйдаги 7 та учрашувда 5 та ғалабага эришган. "Борнмут"нинг сўнгги қурбони "Ливерпуль" бўлган.

"Саутгемптон" сўнгги баҳсларда ҳимояда яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо ҳужумда ишлар юришмаяпти. Сўнгги 5 та баҳсда бор-йўғи 2 та гол урилган. Пюэль жамоаси меҳмонда кучли эмас.


Тарихга назар ташлайдиган бўлсак "олчалар" ва "авлиёлар" ўйини голларга бой бўлмаган, навбатдаги баҳс ҳам худди шундай бўлиши мумкин.


"Манчестер Сити" - "Арсенал"

"Манчестер Сити" бу мавсум барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. "Шаҳарликлар" уйда меҳмондагидан яхшироқ ҳаракат қилишмоқда. "Сити"нинг асосий футболчиларидан бири Агуэро дисквалификацияни ўтамоқда, бу эса жамоа учун катта йўқотиш, чунки клубда унга ўхшаш бошқа ҳужумчи йўқ.

"Арсенал" Премьер-лигада ўтган турнинг энг сенсацион натижасини қайд этди. Улар "Эвертон"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Айни дамда улар 34 очко билан Премьер-лига турнир жадвалининг 3-ўрнини банд қилиб туришибди. Сешанбадаги мағлубият "Арсенал"нинг 2016 йилда меҳмондаги икл муваффақиятсизлиги бўлди.


"Тўпчилар" "шаҳарликлар"га 2013 йилнинг 14 декабридан бери мағлуб бўлмаяпти. Навбатдаги баҳс иккала жамоа учун соврин йўлидаги ҳал қилувчи ўйин бўлиши мумкин.


"Тоттенхэм" - "Бёрнли"

"Тоттенхэм" сўнгги ойда икки маротаба мағлуб бўлди, 3 тасида эса ғалаба қозонди. "Шпорлар" уйда омадли, улар 8 та учрашувда бирор маротаба мағлуб бўлмай, 20 очко тўплашди.


"Бёнрли" эса меҳмонда деярли ўйнамайди, улар меҳмон бўлган сўнгги 7 учрашувда бор-йўғи 1 очко тўплашган. "Бёрнли" уйида бўлмаган баҳсларда, қуйи лига вакилиги ўхшаб қолади.


"Эвертон" - "Ливерпуль"

"Эвертон" ўтган турда иродали ўйин кўрсатди, бунинг устига уйдаги учрашувларда ҳар бир очко учун жон беради. Куман шогирдлари "Арсенал"га қарши баҳсда омадсиз сериясига якун ясашди ва бу муваффақият жамоанинг келажакдаги ўсишига катта ёрдам бериши мумкин. "Эвертон" ўз майдонида ўтказган 8 та учрашувнинг 4 тасида дуранг ўйнаган ва 4 тасида ғалабага эришган.

"Ливерпуль" "Борнмут" ва "Вест Хэм"га қарши баҳсларда мухлисларини ҳайрон қолдирди. Клопп жамоаси олдинга интилиб 5 та гол урди, аммо ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди. Чемпионатнинг сўнгги баҳсида улар "Мидлсбро"ни 3:0 ҳисобида таслим этиб, намунавий ўйин кўрсатишди.

Ливерпуль дербиси Англия чемпионатининг безакларидан бири ҳисобланади. Бу баҳсда ҳеч қайси жамоа мағлуб бўлишни истамайди, рақиблар фақат ғалаба ҳақида ўйлашади.

EPL Manager: 17-турда майдонга тушмайдиган футболчилар

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика