UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Анзур Исмоилов нима учун "Пахтакор"га ўтгани ва оиласи ҳақида гапирди Янгиликлар

Анзур Исмоилов нима учун "Пахтакор"га ўтгани ва оиласи ҳақида гапирди

Жорий мавсумдан "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладиган Анзур Исмоилов айни пайтда Абу Дабидаги йиғинда қатнашмоқда.

Ҳимоячи клуб матбуот хизмати билан интервьюда 2020 йилги мавсумдаги мақсадлар, оиласи ва бошқа мавзулар ҳақида қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- Аввал сиз ўйнаган ва ҳозирги "Пахтакор" қанчалик фарқли? Нималар ўзгаришсиз қолган?
- Олдин мен ўйнаган "Пахтакор" ва ҳозирги жамоа умуман бошқа-бошқа, аммо клубда мақсадлар ҳамиша юқори бўлган ва шундай қолган. Албатта, бу чемпионлик, кубокдаги ғалаба ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок. Ҳозирда "Пахтакор" ҳар тарафлама профессионал, мураббийлар штаби, витаминизация ва машғулот жараёнлари билан бирга.

- "Пахтакор"нинг 2019 йилги мавсумига қандай таъриф берасиз?
- Жамоа учун ажойиб мавсумга айланди. Ўзбекистонда барча турнирларда зафар қучди. Лекин Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқиб, йўлни узоқроқ давом эттиришини кўпчилик кутганди. Ўзбекистонда жамоа барчадан кучлироқ эди. Буни улар амалда исботлашди.

- Нима учун айнан "Пахтакор"га қайтдингиз?
- Жамоа қанча ўйнашга имконим етса, шунча ўйнаб беришимни таклиф қилди. Бир йил ёки икки йил. "Пахтакор"да мақсад ва режалар юқори. Фаолиятимни чиройли тарзда чемпионат, кубокда зафар қучиб, Чемпионлар лигасида юқори натижалар билан якунлашни хоҳлардим. Шу сабабли шу ердаман.



- Бир оз оилангиз ҳақида суҳбатлашсак. Рафиқангиз Марокашдан, у билан танишувингиз ноодатий кечган бўлса керак.
- Ҳа, у Марокашдан. Танишувимиз Хитойда самолётда бўлган, у стюардесса эди. Ундан рақамини беришини сўрадим, рад қилди. Орадан икки ой ўтди, яна Хитойда самолётда уни учратдим ва яна рақамини сўрадим. Агар бу сафар рақамини бермаса, бақиришимни айтдим. Бу иш берди. Ўша оқшомдан бошлаб ёзишишга тушдик, кейин эса учрашдик. Ўшандан севги тарихимиз бошланди.

- Унинг Ўзбекистонга мослашуви қандай кечди?
- Қийин деб айтмаган бўлардим, барчаси яхши ўтди. Келгунича рус тилини ўрганиб бўлганди. У 6 тилда мулоқот қила олади. Уч ой ичида рус тилини жуда яхши ўрганди. Келганидан кейин ота-онам билан танишди. У рус тилида гапирганда ота-онам ҳайратланиб қолишганди. Улар рафиқамнинг Марокашдан эканигани ишонишмасди. Чунки Марокаш Африкада, у ерда эса қора танлилар яшайди, рафиқам эса русга ўхшарди. Оиламизга у шундай кириб келди. Бу жуда қувноқ бўлганди. Ўзбекистонни у жуда ёқтириб қолди, бу ерда барча нарса маъқул келади.

- Рафиқангиз араб, француз, инглиз, хитой, испан, португал ва рус тилида суҳбатлаша олишини таъкидлаган. Уйда болалар билан қайси тилда мулоқот қиласизлар?
- Болаларимиз Марокашда туғилган, рафиқам билан инглиз тилида гаплашамиз. Айтганча, у биладиган тиллар қаторига ўзбекчани ҳам қўшсак бўлади. У тилимизда гапиради ва тушунади. Болалар билан инглиз тилида суҳбатлашардик, аммо Хитойда узоқ яшаганимиз сабабли хитойчада ҳам гаплашишга тўғри келган. Марокашда улар французчада гапира бошлашди. Шундай ҳолат юзага келган. Ҳозир эса улар рус ва ўзбек тилида яхши мулоқот қилишади.

- Соукаина ўйинларингизни стадионда кузатиб боради. Сизда бир вақтнинг ўзида шундай мухлис ва рафиқа борлигидан ғурурланасизми?
- У болалар билан стадионга келади, мухлислик қилади ва қўллаб-қувватлайди. Футбол кўради, ўғлимни машғулотга олиб боради. Ўзимда вақт бўлса, ўғлимни машғулотга олиб бораман. Рафиқамнинг отаси Марокашда ўсмирлар мактабида мураббий бўлган. Демак, унинг оиласи ҳам футбол билан боғланган.


БЛИЦ
- Футболда амалга ошмаган орзу?

- Жаҳон чемпионатида қатнашиш

- Футбол мухлислари...
- Уларнинг доим кўпроқ бўлишларини хоҳлардим. Стадионларимизни тўлдиришса. Биз улар учун ўйнаймиз. Наманган, Бухоро ва Қаршида кўпинча стадион тўлади, у ерга бориш ёқимли. Тошкентда ҳам бундай ҳолат кўпроқ бўлишини истардим.

- Футболдан ташқари хобби?
- Оилам билан дам олиш. Денгизга бориш, тоғда сайр қилиш, волейбол ўйнаш.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика