UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"  5 23:06"Реал" — "Вильярреал". Мбаппе асосий таркибда  1 22:57Эрон чемпионати. "Персеполис" 90+5 дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ўрунов баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олди  2 22:55Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"  9 22:32РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Ахмат"дан устун келди, Раҳмоналиев захирадан майдонга тушди, Ашурматов эса...  0 22:24Грилиш "Манчестер Сити"даги келажаги борасида қарор қабул қилди  3 21:34Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" 90+4 дақиқадаги гол сабаб мағлубиятга учради, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  0 21:10АПЛ. "Арсенал" ва "Ман Сити"дан иродали ғалаба, "Брентфорд" – "Вулверхэмптон" ўйинида 8та гол урилди  4 21:06Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  6 20:59"Хавадар" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 20:31Дешам Мбаппе нега "Реал"нинг "Вильярреал" билан ўйини учун қайдномага кирганига тушунмаяпти. Форвардни жароҳати сабаб Франция термасига чақиришмаганди  9 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  49 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  245 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0 18:27АПЛ. Жотанинг голи "Ливерпуль"га муҳим 3 очкони тақдим этди  4

Анзур Исмоилов: "Биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши"

Иорданияга қарши баҳс Анзур Исмоилов учун юбилей ўйин бўлди.
“Пахтакор”даги ўйинлари билан илк маротаба терма жамоамиздан жой олган марказий ҳимоячи БААда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида фаолиятидаги 60-ўйинида майдонга тушди. Шу муносабат билан Анзурдан ўйиндан кейинги фикрларини олдик.

“Албатта терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчамиз учун шараф. Биз билан шуғулланаётган янги авлод ҳимоячиларига ҳам мана шундай марралларни забт этиб боришларини тилаган бўлар эдим. Футболчининг ҳаётида ҳар хил кунлар бўлади, аммо МТЖ йўлида ҳар қандай вазиятда меҳнат қилиш керак деб ўйлайман. Йиллар давомида менга ишонч билдираётган мураббий ва мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. ЖЧда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб этсин”, - дейди Анзур Исмоилов



- Бугун ҳимояда катта ўзгаришлар кузатилди. Марказда Кримец билан бирга ўйнадингиз. Қанотларда Сайфиев ва Муҳаммадиев ҳаракат қилишди. Бундай ҳолатда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Албатта бироз қийналдим. Сабаби ўзингиз айтганингиздек, бу йигитлар билан биринчи марта бирга ўйнадик. Масалан, Шавкат Муллажонов қайси вазиятда қандай ҳаракат қилишини деярли ёддан биламан. Қийин бўлиши сабаби, уларни тажрибасизлиги эмас, мен учун янги ўйинчи бўлишганида. Яъни, ёшлар қандай қарорга келишларини мен билмас эдим. Шу боис бироз қийинчилик кузатилди. Шундай ўйинлар орқали уларга ўрганиб оламиз. Қисқа баҳо берсам, биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши дея оламан.

- Сиз энди терма жамода деярли фахрий футболчига айланиб бўлдингиз. Ўз вақтида Суюнов, Иномов, Алиқулов ва Ашурматов каби ҳимоячилар ўйнашган. Бугунги ёшлар ҳақида нима дея оласиз, улар муҳим мусобақага тайёрмилар?
- Барча ҳам бир кун келиб терма жамоада ўйнашни бошлайди. Мисол учун, Шуҳрат Муҳаммадиев жуда чаққон ва кучли футболчи. Бироз ўзига бўлган ишончни оширса барчаси яхши бўлади. Шундай ўртоқлик учрашувлар орқали тажриба ортиб бораверади.

- Шуҳрат ҳақида гапирдингиз, Фаластин билан баҳсда Муҳаммадиев жуда фаол ўйнаганди. Иордания билан ўйинда эса баъзи хатоларга йўл қўйди. Бу борада нима дея оласиз?
- Иордания жуда кучли рақиб, улар жанговор таркиб билан майдонга тушишди. Бизга ўйлаш учун деярли вақт беришгани йўқ. Фаластин билан учрашувда эса очиқроқ ўйин бўлганди. Бундан ташқари рақибнинг савиясида ҳам бироз фарқ бор.



- Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда биз дурангни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилсак ҳам бўлар эди. Лекин кўрдикки, ўйин охиригача ҳужумлар ташкил этилаверди. Бу футболчилардан анча жисмоний куч талаб қилинади. Осиё Кубогидаги барча ўйинлар шундай бўлади...

- Биз икки маҳал машғулотдан сўнг ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Мураббийларимиз жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун шундай қарорга келишмоқда. Осиё Кубогига шу йўсинда тайёргарлик кўриб борамиз. Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади дейишадику. Меҳнат қилишда давом этамиз, ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, бу ўз самарасини бераяпти.

- Иордания савия жиҳатдан биз билан деярли бир хил десак бўлади. Ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда, дарвозабони жуда кучли. Бугун сўнгги нуқтани қўядиган футболчилар топилмади. 5-6та вазият содир этилди 2та гол урилди. Қитъа чемпионатида бундай хатолар кечирилмайди.
- Дубайдаги бу йиғинда асосий урғу жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишлашга қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам ўйинимиз у қадар яхши шаклланмаган. Менимча айнан шу ўйиндан сўнг тўп билан машғулотлар кўпаяди. Ҳужумкор футболчилар дарвозага кўпроқ зарба беришлари керак. Ироққа қарши ўйинларда янада ишонч билан ўйнашимизга ишонаман.

- Олдин асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилардик. Бугун эса рақибни истаган нуқтасидан ёриб киряпмиз, ҳимоячилар ҳам ҳужумга қўшилишяпти?
- Янги Зеландия, БАА ва Фаластин билан баҳсларда айтиб ўтганингиздек катта куч билан, турли нуқталардан ҳужум уюштирдик. Барча бир-бирини ўрнини тўлдириб туряпти. Натижада, бир кишининг хатосини иккинчиси ёпяпти. Бир киши ташкил қилган ҳужумни иккинчиси ҳам туза оляпти. Қанот ҳимоячилари олдинга ўтсалар, марказдагилар уни ўрнини билинтирмаяптилар. Бу футболчилардан катта жисмоний куч талаб қилади. Қувонарлиси, буни жамоадошларим уддалаяптилар.  



- Иордания билан ўйинда биз деярли хавфли жарима тўпига эга бўлмадик. Рақибларда эса иккита шундай имконият бўлди. Яхшики Нестеров бугун икки бор жамоамизни голдан қутқарди. Осиё чемпионатидаги рақиблар бундай ҳолатда жиддий жазолашлари мумкин.

- Рақиб ҳужум қилса ҳимоячиларга қийин бўлиши аниқ. Қўполликлар эса ҳимоячиларнинг бироз олдинроқ, ёки аксинча кечроқ тўпга интилиши туфайли содир бўлади. Албатта Австралиядаги қитъа чемпионатида бундай хатолар қилмасликка уринамиз.

- Ҳозирги таркибга яна 5 нафар етакчи футболчимиз қўшилса ўйинимиз янада кучайса керак?
- Тўғри, бир қатор йигитлар жароҳатларини даволашмоқда. Жепаров, Аҳмедов, Ҳайдаров каби футболчиларнинг терма жамоада тутан ўринлари жуда салмоқли. Улар сафга қайтишса ўйинимиз янада жозибадор ва ҳужумкор бўлади.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика