UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" (0:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Анхель Лопес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, ҳар икки таймда ғалаба учун боримизни бердик. Гол уришга ҳаракат қилдик. Жуда кўп бурчак тўплари, жуда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо бундан фойдалана олмадик. 

- Жамоада икки дарвозабони (Шоҳруҳ Эшбўтаев, Хавьер Хименес – таҳр.)ни навбати билан алмаштириб туширишингиз нима билан боғлиқ? 

-  Биз ҳозирда икки кучли дарвозабонга эгамиз. Улар ўзаро жиддий рақобат ҳосил қилишмоқда. Шоҳруҳнинг машғулотлардаги фаоллигини инобатга олиб, уни майдонга туширишга қарор қилдим. Икки кучли дарвозабонга эга эканлигимиздан хурсандмиз.

- Ноқулай об-ҳаво (кучли шамол - таҳр.) ва майдоннинг ҳолати ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Тошкентда деярли ҳар куни ёмғир ёғмоқда. Ҳа, бундай об-ҳавода машғулот ва ўйин ўтказиш мушкул.

- Испаниялик ҳамкасбингиз, "Металлург" устози Луисма Эрнандесдан қандай ишланмаларни кутгандингиз?

- Биз "Металлург"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Улар "Насаф"га қарши ажойиб ўйин кўрсатишди. Фаолликни умуман сусайтирмасликка уриндик. Биз олдинги ўйинларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатгандик, аммо ғалаба қозона олмагандик. 

- Бугун қўлга киритилган 1 очкодан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- 100% бўлмаса-да, баҳсдан қониқиш ҳосил қилдим. Жуда кўп вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Кезадада жарима зарбалари, бурчак тўплари юзага келди. Афсуски, бирортасини голга айлантира олмадик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика