Анхель Лопес "Сурхон"дан кетди

Mirjalol Normatov
6 сен 2022, 01:53
Испаниялик мутахассис Анхель Лопес "Сурхон" бош мураббийлигидан кетганини маълум қилди.

"Ушбу саргузаштда менга ҳамроҳлик қилган барчага раҳмат.

Бу ажойиб ва профессионал тажриба бўлди. Гарчи Термизда ўйнамаган бўлсак-да, бизни қўллаб турган барча мухлислардан миннатдорман.

Ўз футболчиларимга эса шуни айтмоқчиман: мен сизларни яхши кўраман. Қўллаб турганингиз, менга ишонганингиз ва бирга бўлганингиз учун раҳмат айтаман.

Кетиш вақти келди. Орадан бир неча ойлар ўтиб янги чақирувларни қабул қилишим керак", - деб ёзади мутахассис инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимиз орқали мутахассиснинг АГМК - "Сурхон" можароли учрашувидан кейин жамоадан кетганини маълум қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia