UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  65 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  33 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс Янгиликлар

Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс

2003 йилнинг 11 март куни "Пахтакор" ОЧЛдаги ажойиб ғалабаларидан бирини Тошкентда 45 минг мухлис кўз ўнгида нишонлаган.

Ўшанда Чемпионлар Лигасининг янги форматдаги илк турнирида чорак финал баҳслари гуруҳ босқичи тарзида ўтказилган. "Пахтакор" жой олган гуруҳ ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтиб, Эроннинг "Пирузи", Туркманистоннинг "Ниса" ва Ироқнинг "Ал-Талаба" жамоалари билан бир даврали тизимда беллашувларга мухлислар гувоҳ бўлишган. 2-турда деярли ҳал қилувчи беллашувда "Пирузи" билан тўқнаш келган "Пахтакор" 22-дақиқада Анвар Солиевнинг боши билан урган ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Унга тўпни бурчакдан Миржалол Қосимов етказиб берган.

Қуйида ўша тарихий учрашувнинг барча хавфли вазиятлари ва голни томоша қилинг ҳамда яқин ўтмишнинг ижобий хотиралари оғушига ғарқ бўлинг.


"ПАХТАКОР" - "ПИРУЗИ" - 1:0 (1:0)
2003 йил 11 март. "Пахтакор" стадиони. 45000 томошабин.
Ҳакам
: Масаёши Окада (Япония).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Миржалол Қосимов (Владислав Кирьян, 74), Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Темур Кападзе, Алексей Николаев, Александр Крохмаль (Бахтиёр Ҳамидуллаев, 67).
"Пирузи": Давуд Фанаий, Юнус Баҳонар, Афшин Пейровани, Яҳё Голмуҳаммади, Беҳруз Раҳбарифар, Али Ансариан, Меҳди Тартар (Ориф Муҳаммадванд), Ҳамид Эстили (Паян Рафат), Пежман Жамшиди (Ҳасан Хонмуҳаммади), Муҳаммад Барзегар, Ризо Жаббори.
Гол: Солиев, 22 - 1:0. 



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика